ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Мамлакатимиз суғурта бозорининг фаол қатнашчиларидан бири бўлган «Alskom» суғурта компанияси 2014 йилнинг «Соғлом бола йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан ўсиб келаётган авлодни жисмонан соғлом ва маънан етук этиб вояга етказиш мақсадида янги суғурта маҳсулотларини жорий этди.

 

Чунончи, «Соғлом она – соғлом бола» ва «Соғлом оила» сингари суғурта хизматларининг янги турларини ишлаб чиқди. Суғурталашнинг мазкур турлари ҳақида компаниянинг Суғурта услубияти, маркетинг ва корпоратив бошқарув департаменти менежери Маҳфуза Жалилова батафсил сўзлаб берди:

– «Соғлом она – соғлом бола» хизматининг суғурта ҳодисалари она ва боланинг саломатлиги ва ҳаётига салбий таъсир кўрсатувчи турли бахтсиз ҳодисалар ҳисобланади. Бунда суғурта мукофоти миқдори она учун – 3000 сўм, бола учун – 2000 сўмни ташкил этади. Умуман олганда, суғурта мукофоти миқдори 5000 сўмга баҳоланади. Суғурта тўловининг умумий миқдори 1 млн. сўмни ташкил этади, шундан 600 минг сўми – онага, 400 минг сўми – болага.

«Соғлом оила» суғурта хизмати оиланинг суғурта воситасида ҳимояланишини таъминлаб, икки ва тўрт кишига мўлжалланади. Мазкур суғурта маҳсулоти тез тиббий ёрдам, стационар даволаш, амбулатория-поликлиника даражасида даволаш, шифокорни уйга чақириш, дори-дармон билан таъминлаш, стоматологик даволаш, диcпансеризация сингари тиббий хизматлар кўрсатилишини назарда тутади.  Бунда суғурталанувчи тиббий ёрдамнинг зарур турларини танлаш ҳуқуқига эга бўлади. Суғурта миқдори (лимит) суғурта мукофоти миқдори ва танланган тиббий хизмат турига қараб белгиланади. Мазкур суғурта хизматининг афзал жиҳати пул маблағларининг сезиларли даражада тежалиши, малакали тиббий ёрдам (хизмат)нинг навбатдан ташқари олиниши, шунингдек, дори-дармон препаратлари билан таъминланишдадир. Мазкур хизматлар жорий йилда янада долзарб тус олмоқда. Янги суғурта маҳсулотлари, шунингдек, «Alskom» ОАЖ СК тақдим этадиган бошқа барча хизматларни республикамизнинг турли минтақаларида жойлашган компаниянинг барча филиаллари, бўлинмалари ва сотув марказларида олиш мумкин.

Шу тариқа, ихтиёрий тиббий суғурта ижтимоий жиҳатдан жозибадор йўналишга айланиб бормоқда. Аҳоли ҳам, иш берувчилар ҳам ижтимоий муҳофазанинг энг муҳим шакли сифатида тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш заруратини англаб етмоқда, «Соғлом бола йили»да суғурта компаниялари, хусусан, «Alskom» ОАЖ СК фаолиятнинг мазкур йўналишини фаол ривожлантирмоқда.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example