ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Жорий йилнинг 21 июнида «Трастбанк» хусусий очиқ акциядорлик биржа банкининг мамлакатимиз молия-банк бозорида фаолият бошлаганига 20 йил тўлади. Банк томонидан ана шу санани муносиб кутиб олиш мақсадида турли тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган.

Хусусан, яқинда банкнинг пойтахтимизда ва республикамиз вилоят марказларида жойлашган филиалларининг ходимлари ўртасида спартакиада ташкил қилинди. Спорт байрами пойтахти­мизнинг «Олий ўқув юртлар­аро» спорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Банкнинг Тошкент, Самар­қанд, Наманган, Андижон, Термиз, Қарши шаҳарларидаги филиалларидан жами 10 жамоа иштирок этди. Жамоалар енгил атлетика (югуриш), шахмат, мини-футбол, волейбол, баскетбол каби спорт турлари бўйича куч синашдилар. Муросасиз кечган спорт мусобақаларининг умумий якунига кўра, «Трастбанк» бош идораси ходимларидан иборат умумий жамоа биринчи ўрин соҳиби бўлган бўлса, иккинчи ўринни Амалиёт бошқармаси жамоаси ва учинчи ўринни Наманган филиали жамоаси қўлга киритди.

– Оммавий спорт мусоба­қасининг ташкил этилиши замирида, – дейди «Трастбанк» ХОАББ бошқаруви раиси Шерзод Хаджизадаев, – банк ходимлари ўртасида соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, молия мутахассислари, уларнинг оила аъзоларини спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш ва энг муҳими, банк бўлинмалари ходимлари ўртасида ҳамжиҳатликни мус­таҳкамлаш ғояси мужассам. Чунки, спорт ҳамиша инсонга ғолиблик ҳиссини, бир оиладек яхлит жамоа бўлиш туйғусини сингдиришга хизмат қилган. «Трастбанк» ходимлар учун бундан кейин ҳам спорт мусобақаларини ҳар йили ўтказилишини анъанага айлантиришни мақсад қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example