Жорий йилнинг 20-27 май кунлари «Трастбанк» хусусий очиқ акциядорлик биржа банкининг Наманган, Андижон ва Қашқадарё, 3 июнь куни эса Самарқанд шаҳридаги филиалларида банк раҳбар ходимлари ва етакчи мутахассисларининг кенг аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари, коллеж битирувчилари билан учрашувлари ташкил қилинди.
Жорий йилнинг 21 июнида «Трастбанк» ташкил топганига 20 йил тўлади. Ўтган давр мобайнида банк кўплаб муваффақиятларга ҳамда энг асосийси, ўз мижозлари учун ҳамжиҳатликда гуллаб-яшнашнинг кафолати тариқасида ижобий ном қозона олди.
– Банкимиз кичик бир ташкилот сифатида ҳали жамоаси ҳам тўла шаклланиб улгурмаган фаолиятининг дастлабки йилларида, тижорат банклари ўртасида юқори рейтингларда бормаган бўлса-да, – дейди банк бошқаруви раисининг ўринбосари Николай Давиденко, – корпоратив масъулият ва корпоратив маданият билан мижозларни жалб қилишда банк улар эҳтиёжини бошқаларга нисбатан яхшироқ тушунадиган барқарор кредит ташкилоти сифатида обрў-эътиборга эга бўлди. Банк жамоаси бу борада қўлга киритилган марраларда тўхтаб қолмай, бундан кейин ҳам олқа интилишда давом этмоқда. Мижозлар манфаатлари йўлида қамхўрлик кўрсатиш, фуқароларнинг мурожаатларига катта масъулият билан ёндашиш банк ходимларининг доимий диққат марказида.
– Мазкур учрашувларда «Фуқароларнинг мурожаатлари тўқрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилди, – дейди банкнинг фуқаролар мурожаати билан ишлаш шўъбаси етакчи мутахассиси Сабоҳат Хайиткариева. – Фуқаролар билан ишлаш муносабатларини янада такомиллаштириш, мурожаатлар ижроси устидан нечоқли назорат кучайтирилгани ҳақида алоҳида ахборот берилди. Жонли мулоқот тарзида ўтган учрашувларда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан малакали жавоблар олдилар.
Фаолият барқарорлигини мустаҳкамлаш ва хизмат кўрсатиш даражасини янада такомиллаштириш баробарида «Трастбанк» якка тартибда, ҳар бир мижозга замонавий хизматлар кўрсатиш доирасини янада ривожлантиришга ўзининг устувор йўналишларидан бири сифатида қараб келмоқда. Бугунги кунда банк ўз маҳсулотлари тури ва салмоқини янада оширмоқда. Улар қаторида жозибадор омонат турлари, пластик карталарга доир маҳсулотлар, масофавий банк хизматлари, пул жўнатмалари, кредитлашга оид турли дастурлар мавжуд.
Бундай янгиликлардан кутилаётган асосий мақсад, банк имкониятларини мижозлар хоҳишларига имкони борича мувофиқлаштиришдан иборат. Зеро, мижозлар ишончи – банкнинг асосий капитали ва ютуқи бўлиб келган.