ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


«Капиталбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки хорижий молиявий институтлар билан банклараро ҳисоб ва вакиллик алоқалари тизимидаги фаолиятини кенгайтирмоқда.

Жорий йилнинг май ойи­да «Капиталбанк» ОАТБ Deutsche Bank A.G. (Германия) ва унинг шўъба тузилмаси бўлган Deutsche Bank Trust Company Americas (АҚШ) билан мухбирлик алоқаларини йўлга қўйди.

Ушбу қадам «Капиталбанк»­даги ҳисоб-китобларни жадаллаштириш, халқаро тўловлар ва банклараро ҳисоб-китоблар жараёнини оптималлаштириш ҳамда вакиллик тармоқларининг ривожланишига шароит яратади. Қолаверса, мазкур халқаро молия институтлари билан самарали ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши халқаро даражадаги муносабатларнинг кенгайишига ҳамда жаҳондаги етакчи банклар билан ўзаро тажриба алмашиш имконини беради.

Бугунги кунда «Капиталбанк» ОАТБ 14 дан ортиқ хорижий молия-банк ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатган. Банк бундай стратегик шериклари, жумладан, Deutsche Bank Trust Company Americas Fedwire ABA (АҚШ), Commerzbank AG (Германия), Raiffeisenbank International AG (Австрия), Shinhan Bank (Корея), Сбербанк, Банк ВТБ ОАЖ, «Банк Уралсиб» ОАЖ, «Промсвязьбанк», «Новикомбанк» (Россия), «Народный банк Казахстана» АЖ ва Kazkommerzbank (Қозоғистон) каби ҳамкорлари борлигидан фахрланади ва уларни доим қадрлайди.

Таъкидлаш жоиз, «Капиталбанк» ОАТБнинг хорижий молиявий институтлар билан ишбилармонлик ва ҳамкорлик алоқаларини изчил йўлга қўйиши, ўз навбатида, республикамизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада шакллантиришга ўзининг салмоқли улушини қўшади.

Маълумот учун. Deutsche Bank A.G. 1870 йилда ташкил этилган бўлиб, айни пайтда катта актив кўрсаткичларга эга ташкилот сифатида Германиядаги энг йирик бирлашма ҳисобланади. Ташкилот Кенгаши аъзолиги таркиби молия­вий барқарорликка эга 29 та муҳим трансмиллий банкларни қамраб олган. Айни пайтда муассаса мижозлари базаси 13 млн. нафарни ташкил этиб, уларга дунёнинг 76 та давлатида самарали фаолият юритаётган 1 900 дан зиёд бўлинма, филиал, ваколатхоналар орқали хизмат кўрсатилмоқда.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example