ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Республикамизда тижорат банклари фаолиятини янада ривожлантириш, бар­қарорлигини ошириш ҳамда уларнинг юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада, айниқса, муассасаларнинг аҳоли билан муносабатларини янги сифат босқичига олиб чиқиш мақсадида ўз инфратузилмалари ва чакана хизматларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, «Ўзсаноатқурилишбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки ҳам барча турдаги мижозларнинг банк хизматларидан фойдаланишдаги шарт-шароитларини ўрганиб, ўз географик тузилмаларини кенгайтириб бормоқда, чакана хизматларини бугунги бозор талабларига мувофиқлаштириб, улар турини кўпайтириш чорала-рини кўрмоқда. Чунончи, муасса¬са жорий йилнинг биринчи чораги мобайнида «Ишончли даромад», «Бинафша», «Наврўз муборак», «Коммунал тўловлар учун», «Оила даромади» номли жам¬ғарма ва муддатли омонатларни жорий қилиб, улар сонини 28 тага етказди.
Таъкидлаш жоиз, айни пайтда «Ўзсаноатқурилишбанк» тизимида 59 та жамғарма касса, 127 та тўлов шохобчаси, 21 та бозор ҳудудидаги шохобчалар ҳамда 44 та сайёр касса ва 43 та мини-банк фаолияти йўлга қўйилган. Банкдаги бу каби амалий ишларда Президентимизнинг 2009 йил 6 апрелдаги «Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1090-сонли ҳамда 2010 йил 26 ноябрдаги «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги 1438-сонли Қарорлари муҳим омил бўлмоқда.
– Маълумки, мамлакатимизда банк омонатлари кўп босқичли ҳимоя тизимига эга, – дейди «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБнинг Жамғарма операциялар ва мини-банклар бошқармаси бошлиғи Т.Утанов. – Бунда ташқи ҳимоя тизими ишга тушишидан аввал, банклар мижозлар олдидаги жавобгарликни ўз капитали ҳолати асосида олади. Қувонарлиси шундаки, банкимиз бугунги кунда республикамиздаги энг барқарор молиявий муассасалардан бири саналиб, унинг устав капитали жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 333,6 млрд. сўмни ташкил этди.
Ґақиқатан ҳам, «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ барча асосий кўрсаткичларини юқори даражада ривожлантириб, ўз мижозлари билан мустаҳкам ишончли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Муассасанинг айнан аҳоли омонатларини жалб қилиш борасидаги ишларини қуйидаги рақамлар асосида билса ҳам бўлади: 2014 йилнинг 1 апрель ҳолатига «Ўзсаноатқурилишбанк»да жами аҳоли омонатлари қолдиғи 320,2 млрд. сўмни ташкил қилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига (270,8 млрд. сўм) нисбатан 49,4 млрд. сўмга, 2014 йил 1 январь ҳолатига (319,9 млрд. сўм) нисбатан эса, 288 млн. сўмга ўсган.
Шунингдек, «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ томонидан аҳолидан қабул қилинаётган коммунал ва бошқа бир марталик тўловлар ҳажмини янада ошириш ҳамда уларнинг коммунал тўловлар бўйича қарздорлигини қисқартириш мақсадида ҳам қатор амалий ишларни бажариб келмоқда. Натижада 2014 йилнинг ўтган 3 ойи давомида аҳолидан жами 121,9 млрд. сўмлик (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,9 млрд. сўмга ёки 9 фоизга ошди) тўловлар қабул қилиниб, ушбу маблағлар тегишли коммунал ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотларга ўз вақтида ўтказиб берилди.
– Банкимизда аҳолига коммунал ва бошқа бир марталик тўловларни қабул қилишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Т.Утанов. – Хусусан, бу борада муассасамизнинг «SSP-Мароқанд» шўъба корхонаси билан ҳамкорликда ишлаб чиққан – аҳолидан коммунал тўловларни мобиль телефон алоқаси орқали «SMS» хабарларини юбориш йўли билан қабул қилиш лойиҳаси алоҳида аҳамиятга эгадир. Ушбу лойиҳа асосидаги дастурнинг ишга туширилиши натижасида ёлланма назоратчи-кассирлар томонидан коммунал ва бошқа бир марталик пуллик хизматлар юзасидан тўловларни қабул қилиш бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, унинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда коммунал ташкилотларга ўз вақтида ўтказиб бериш ишлари йўлга қўйилди.
Дастур 2013 йилда банкнинг Юнусобод ва Учтепа филиалларида муваффақиятли синовдан ўтказилган бўлса, шу йилнинг март ойида Самарқанд минтақавий филиалда тўлиқ ишга туширилди.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example