ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Тадбир бугунги кунда академияда ўқув жараёнини такомиллаштириш билан бир қаторда илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш, магистрлик диссертацияларининг илмий савиясини юксалтириш, тадқиқотларнинг жаҳон талаблари асосида олиб борилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Анжуман ишида республикамиз банк-молия соҳасидаги етакчи мутахассислар, профессор-ўқитувчилар, илмий-тад­қиқот ходимлари ҳамда Банк-молия академияси тингловчилари иштирок этди.

Тадбирни Банк-молия академияси ректори вазифасини бажарувчи А.Бекмуродов кириш сўзи билан очиб, тингловчилар томонидан тайёрланган маърузалар асосан  Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги 1438-сонли Қарори ҳамда мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тайёрланганлигини, ўқув муассасасида бундай тадбирлар мунтазам равишда ташкил қилинаётганлигини таъкидлади. Хусусан, ҳозирги кунда ҳам академияда мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг жамоавий монографиясини тайёрлаш ишлари амалга оширилаётганлиги қайд этилди. Дарҳақиқат, Банк-молия академиясида магистрлик диссертацияларини ёзиш жараёни 3 босқичда олиб борилади. Унинг дастлабки босқичида магистрантлар ўз диссертацияларида кўтарган масалаларнинг назарий томонларини тадқиқ этиб, натижаларини илмий семинарларга олиб чиқадилар. Бунда энг яхши илмий ишлар – мақолалар, маъруза тезислари муаллифлари моддий рағбатлантирилади.

Мазкур илмий-амалий анжуманда Ўзбекис­тонда банк-молия соҳасини барқарор ривожлантиришнинг устувор вазифаларига оид 30 дан зиёд мавзулар юзасидан илмий маърузалар қилинди. Чунончи, иштирокчилар ўртасида банкларнинг ликвидлигини ошириш, инвестицион фаоллигини янада кучайтириш ва рағбатлантириш, устувор тармоқларда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, шунингдек, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни кучайтириш, инвестицион жараёнларда микромолиявий ташкилотлар, суғурта ва лизинг компаниялари ролини ошириш, хорижий инвес­тициялар ва ички ресурсларни жалб қилишни янада кенгайтириш, республикада қулай инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

–  Иқтисодий ночор корхоналар фаолиятини тиклаш ва уни салоҳиятли инвесторларга сотиш мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Банк-молия академияси «Банк иши» факультети биринчи босқич тингловчиси Нодирбек Даминов. – Шу боис, республикамиз тижорат банклари 2008 йилдан буён рентабеллиги паст, банкрот корхоналарни соғломлаштириш борасида молиявий ва амалий чора-тадбирлар олиб бормоқда. Ушбу ислоҳотлар, ўз навбатида, иқтисодиётнинг реал секторини модернизациялаш ва рағбатлантириш, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, банкларнинг инвестицион фаолиятини янада ривожлантириш, мамлакатнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Ушбу анжуманда айнан шу мавзудаги маърузам билан иштирок этиб, фаолияти қайта тикланган корхоналарни инвесторларга сотишни такомиллаштириш хусусида ўз таклифларимни ўртага ташладим.  

Анжуман ялпи мажлис ва 6 та секция асосида иш олиб бориб, унинг якунида илмий таклиф ва амалий тавсиялар қабул қилинди.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example