ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Мижозлар базасини кенгайтириш, шунингдек, аҳоли учун янада сифатли суғурта хизматлари кўрсатиш мақсадида «Ўзагросуғурта» давлат акциядорлик суғурта компанияси (ОАЖ) томонидан республикамиз минтақаларида янги суғурта марказлари очилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида «Ўзагросуғурта» ДАСКнинг олтита янги суғурта маркази: «Тахиатош» (Қорақалпоғистон Республикаси), «Регистон», «Афросиёб» (Самарқанд вилояти), «Чирчиқ», «Ангрен», «Viloyat-Sugurta» (Тошкент вилояти) барпо этилди. Мазкур марказлар, айниқса, республикамизнинг олис ва бориш қийин бўлган туманлари ва шаҳарларида ихтисослаштирилган минтақавий бўлинмалар тармоғини кенгайтириш мақсадида очилди. Янги ваколатхоналар бугунги кунда суғурта компанияси жисмоний ва юридик шахсларга таклиф этаётган суғурта хизматларининг бутун рўйхатини тақдим этмоқда. Шу тариқа, «Ўзагросуғурта» ДАСК ҳисобот даврида 124 та янги иш ўрни ташкил этди.
Ҳудудий иштирок доирасини кенгайтириш ҳисобига ҳам мижозлар базасини оширишда «Ўзагросуғурта» ДАСК фаоллиги эътироф этилмоқда. Чунончи, VII Халқаро инвестицион-молиявий форум доирасида «Олтин соябон» суғурталаш соҳасидаги жамоат мукофотининг «Йилнинг энг яхши суғурта компанияси» номинациясида иккинчи йилдирки «Ўзагросуғурта» ДАСК (ОАЖ) ғолибликни қўлга киритмоқда. Бу компания суғурталаш соҳасида самарали иш юритилишини таъминлаётганлиги, мижозлар билан ишлашнинг янги, замонавий шакллари ва усулларини жорий этаётганлиги, бу эса пировард-натижада республикамиз иқтисодиёти ва молиявий сектори мустаҳкамланишига замин яратаётганлигидан далолат беради.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example