ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


Томонлар ўртасидаги учрашув жорий йилнинг 20 июль куни Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун лойиҳаларни молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу масалалар Франция ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларидан юқори технологик ускуналар ва хизматлар импорт қилинишини ўз ичига олади.

Шунингдек, узоқ муддатли ҳамкорлик, экспортни молиялаштириш соҳасидаги битимлар ва стратегик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидлаш лозимки, NATIXIS банки билан ҳамкорликни йўлга қўйиш икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга янги суръат бағишлайди ва француз бизнесининг Ўзбекистонга киришига ёрдам беради.

Маълумот. NATIXIS банки BPCE Group таркибига киради ва Франциянинг тўртинчи йирик банки ҳисобланади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example