ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9490.77 +23.5
1 EUR = 10455.03 -115.18
1 RUB = 148.82 -0.31
1 GBP = 12119.71 -125.26
1 JPY = 86.86 -0.66
1 AFN = 122.29 +0.96
1 AMD = 19.96 +0.05
1 AED = 2584.07 +6.33


Германиянинг Франкфурт-на-Майн шаҳрида Ўзмиллийбанк ва «DeutscheBank AG» вакиллари ўртасида бизнес учрашув ташкил этилди. Унда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 500 млн. евролик келишув имзоланди.

Ушбу битим иқтисодиётнинг энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, нефть ва кимё, металлургия, авиация, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда бошқа тармоқларга доир лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит линия очишга қаратилган.

Келишувнинг ўзига хос аҳамиятли жиҳати шундаки, унда Германиядан ташқари Европанинг барча йирик давлатлари, жумладан, АҚШ, Франция, Италия, Испания, шунингдек, Шарқий мамлакатлар – Хитой, Корея, Япониядан технология ва ускуналарни импорт қилиш учун узоқ муддатли молиялаштириш кўзда тутилган.

Айтиш лозим, Германия банклари билан ҳамкорликни кенгайтириш саъй-ҳаракатлари Президентимизнинг 2017 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлиқ алоқаларини янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 3414-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда.

Аввалроқ, Ўзмиллийбанк «Commerzbank AG» ва «AKA Bank» каби етакчи немис молия муассасалари билан ҳам йирик корхоналар ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг Германия Федератив Республикаси ва Евроиттифоқ мамлакатлардан технология ва ускуналарни харид қилишга оид лойиҳаларни молиялаштириш учун қарз битимини тузган эди

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example