ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9490.77 +23.5
1 EUR = 10455.03 -115.18
1 RUB = 148.82 -0.31
1 GBP = 12119.71 -125.26
1 JPY = 86.86 -0.66
1 AFN = 122.29 +0.96
1 AMD = 19.96 +0.05
1 AED = 2584.07 +6.33


Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо айланмасини яхшилаш ҳамда ўзбек-рус тадбиркорларига ўзаро тўловларни амалга оширишда қулай муҳит яратиш мақсадида Акциядорлик-тижорат Халқ банки ва Сбербанк акциядорлик жамияти ўртасида аҳдлашув меморандуми тузилди.

Ушбу ҳужжат томонларнинг халқаро молия бозорида ҳамкорлик қилиш,инвестицион банк операциялари ҳамда халқаро тўловларни амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, меморандум асосида савдони молиялаштириш соҳасида турли молиявий-иқтисодий шарт-шароитларга хос ўзгаришларни инобатга олган ҳолда тажриба ва маълумотлар алмашиш йўлга қўйилади. 

Келишув доирасида томонлар ўзаро ҳамкорлик муносабатларини узоқ давом эттириш мақсадида турли семинарлар ҳам ташкил этиб боради. 

Таъкидлаш жоиз, АТ Халқ банки ўз фаолиятини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида хорижий молия муассасалари билан ҳам молиявий, ҳам техник кўмакка асосланган ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириб бормоқда. Хусусан, бундан аввал банк ва Қозоғистондаги турдош молия муассаса – Халык банк (Халқ банки) ўртасида аҳдлашув муморандуми (2018 йил май ойида) имзоланган эди. 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example