ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


Швейцариянинг Цюрих шаҳрида имзоланган ушбу битим тадбиркорлик субъектларининг республикамизда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Ҳужжат Европа Иттифоқи давлатлари, Япония, Корея Республикаси ва Хитой Халқ Республикасидан юқори технологик ускуналар, товарлар ва хизматлар импортини молиялаштириш имконини беради. Мазкур битим доирасида инвестицион лойиҳалар Euler Hermes, SERV, SACE ва шу каби бошқа экспорт кредит агентликлари суғурта қопламаси остида 10 йил муддатгача молиялаштирилади.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бугунги кунда инвестицион лойиҳалар ва ташқи савдо операцияларини молиялаштириш соҳаси ҳамда халқаро молия ташкилотлари ва хорижий банклар билан ҳамкорлик борасида энг фаол тижорат банкларидан бири ҳисобланади.

Биргина жорий йилнинг ўтган даврида банк томонидан 400 млн. доллардан ортиқ миқдордаги кредит линиялари жалб қилинди. Халқаро Тикланиш ва тараққиёт банки (86 млн. доллар), Туркия Эксимбанки (26 млн. доллар), Ландесбанк Берлин АГ (50 млн. евро) ҳамда КФВ Ипекс Банкнинг (100 млн. евро) кредит линиялари шулар жумласидандир.

Маълумот. Credit Suisse ташкил топган сана 1856 йилнинг 5 июль санасига тўғри келади. Унга мохир сиёсатчи ва ишбилармон Альфред Эшер асос солган.

1993 йилда банк тизимида «Телефон банкинг», 1997 йилда эса «Direct Net» номли интернет-банкинг хизмати (Швейцарияда биринчилардан бўлиб) ишга туширилади.

Бугунги кунда Credit Suisse Швейцариядаги иккинчи йирик банк саналади. У дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатида ўз тузилмасига эга. Банкнинг биргина бош офисида 48200 нафардан ортиқ ходим фаолият юритади. 2016 йилнинг учинчи чорагида муассаса соф фойдаси 41 млн. швейцария франкини ташкил этган. Шу йилнинг ўзида унга 9,2 млрд. франк миқдорида янги активлар жалб қилинган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example