ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


Бугун Миллий матбуот марказида “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки томонидан ташкил этилган анжуман ушбу шиор остида ўтказилди.

Унда жорий Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида мазкур муассаса тизимида амалга оширилаётган устувор вазифалар ва эришилган натижалар сарҳисоб қилинди.

Қайд этилишичи, жорий йил бошидан буён “Микрокредитбанк” томонидан 955,7 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди. Шу жумладан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган 237 та лойиҳага 65,8 млрд. сўм, Президентимизнинг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3268-сонли қарорига мувофиқ, 7 572 нафар фуқарога жами 82,7 млрд. сўм, “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли Фармонга асосан 4 252 нафар мижозга 118,8 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида эса банк 1,2 млрд. сўм, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга 85,2 млрд. сўм, касб-хунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 9,8 млрд. сўм, оилавий тадбиркорликка 12,3 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 395,0 млрд. сўм, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга 38,0 млрд. сўм, маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш рағбатлантириш учун 207,4 млрд. сўмлик сармоялар йўналтирилди.

Фото: Finance.uz


Муассаса томонидан банк ресурс базасини хорижий кредит линиялар ҳисобига шакллантириш, хусусий секторни микромолиялаштиришда чет эл банклари тажрибасини ўрганиш ишлари фаол давом эттирилмоқда, – дейди “Микрокредитбанк” АТБ бошқаруви раиси ўринбосари А.Низамов.Жумладан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди (IFAD)нинг “Ўзбекистонда сутни қайта ишлаш тармоғида қўшилган қиймат тизимини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 3,3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилиш бўйича имзоланган шартномага асосан ҳозирги кунда лойиҳанинг ўзлаштирилган 1,2 млн. доллар миқдордаги қисми Қашқадарё ва Жиззах вилоятларидаги тадбиркорлик субъектларига ажратилмоқда. Жорий йил сўнггига қадар ушбу маблағлар тўлиқ ўзлаштирилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси кредит линиясининг иккинчи босқичи бўйича ( ҳажми 12,0 млн. долларга тенг) барча ҳудудларда кредитлар ажратиш йўлга қўйилган. Шу кунгача ушбу маблағлардан 4 270 минг доллар тўлиқ ўзлаштирилди, яна 3 066 минг доллар миқдоридаги лойиҳалар бўйича ҳужжатлар ташаббускорлар томонидан шакллантирилмоқда.


Шунингдек, банк тизимида Туркиянинг илғор тажрибасини жорий қилиш мақсадида мазкур мамлакатнинг Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш департаменти (КОСГЕБ) билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Банк бошқаруви аъзоларидан иборат делегация жорий йилнинг 28 апрель куни Италиянинг Фоджиа шаҳрида бўлиб, “Қишлоқ хўжалиги ва зоотехника” бўйича халқаро ярмаркада қатнашди. Унда қуён гўштини етиштириш учун ишлаб чиқаришнинг тизимли шаклини янада ривожлантириш, гўшт ва мўйначиликка мослаштирилган зотдор қуёнлар боқиш, гўшт ва терини қайта ишлаш, тайёр маҳсулот холатига келтириш ва экспорт қилишнинг яҳлит тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Италиянинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш мақсадида жорий йилнинг 2 август куни Италия қуён етиштирувчилар ассоциацияси ва Пьяченца университетининг генетика бўйича мутахассислари иштирокида Бухоро шаҳрида қуёнчилик соҳасини саноат усулида ривожлантириш бўйича семинар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Анжуманда шу ва бошқа йўналишлар бўйича батафсил маълумот берилди. Банк раҳбарияти ва журналистлар ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example