ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


Бугун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан “Иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш дастури” лойиҳасини амалга ошириш бўйича 300 млн. АҚШ доллари миқдорида заём битими имзоланди.

Бунда халқаро молия муассасаси томонидан битимни ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси раҳбари в.б. Синди Малвичини имзолади.

Синди Малвичини хонимлари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров билан суҳбат жараёнида Осиё тараққиёт банки раҳбари ва аъзолари номидан Ўзбекистон Ҳукуматига ўз ҳурмат ва эҳтиромларини билдириб, мамлакатнинг иқтисодий бошқарувини такомиллаштиришга, барқарор инвестицион муҳитни яратишга ва иқтисодиётда хусусий секторнинг иштирокини оширишга интилишига қаратилган тадбирлар томонлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг келажакдаги асосий йўналишлари бўлишини таъкидлаб ўтдилар.

     
Фото: Молия вазирлиги

 

ОТБ Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкор молия муассасалари орасида муҳим ўрин тутади. Банкнинг молиявий кўмагида нафақат иқтисодиёт тармоқлари, балки ижтимоий-гуманитар йўналишдаги лойиҳалар ҳам фаол молиялаштирилиб келинмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example