ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Иқтисодиёт тез суръатларда ривожланишининг муҳим омилларидан бири кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

 

Ушбу соҳанинг самарали фаолият юритишига зарур шарт-шароитларни яратиш учун имтиёзларни тақдим этиш, тегишли қонун ҳужжатларини қабул қилиш, бизнесни юритиш учун бошқа зарур шароитларни яратиш мазкур аҳамиятга эгадир. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Андижон вилоят филиалининг фаолияти ҳам муҳим вазифаларни амалга оширишга қаратилган.  

Банк филиали томонидан мижозлар билан ишлаш стратегияси шакллантирилган бўлиб, у биринчи нав­батда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари манфаатини таъминлашга йўналтирилган. Мақсадли имтиёзли микромолиялаштириш тизими янги ишлаб чиқаришларни яратиш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, аҳолини иш жойлари билан таъминлашга кўмак бермоқда.

Имтиёзли шартларда кредитлаш банк филиали мижозлари учун муҳим қулайликка айланган. Кредит маблағлари бизнесни очиш ёки кичик корхона фаолиятини кенгайтиришда бошланғич капитални шакллантириш учун тақдим этилаётир. Шу тариқа, молия муассасаси томонидан кичик бизнес лойи­ҳаларини амалга оширишнинг дастлабки босқичи учун максимал даражадаги қулай шароитлар яратилмоқда. Бу эса ишбилармонлик ташаббусларини рўёбга чиқаришга имкон беради. Масалан, жорий йилнинг биринчи чораги давомида кичик бизнес субъ­ектларига  5 504  млн. сўм миқ­доридаги кредитлар ажратилди. Шундан 982 млн. сўми имтиёзли кредит тарзида берилган. саноатга 381 млн. сўм, қишлоқ хўжалигига – 1 222 млн. сўм, савдо ва умумий овқатланишга – 2141 млн. сўм, бино ва иншо­отларни қуришга – 718 млн. сўм, бошқа тармоқларга – 1061 млн. сўм йўналтирилган. Ажратилган кредитлар  бўйича 200 та янги иш ўринлари ташкил этилган.

ТИФ Миллий банки филиалининг бу йил кредит олган мижозларининг тахминан 30 фоизи  маблағлардан бошланғич капитал сифатида фойдаланиб, янги иш жойлари яратилган корхоналарни очишди. Бундан таш­қари, ёшлар, ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдек муҳим вазифа ҳал этилмоқда. 

Нафақат мижозлар муваффақияти, балки минтақанинг ривожланиши ва фаровонлиги учун хизмат қилаётган тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мазкур банк филиалининг асосий йўналиши ҳисобланади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example