ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


«Микрокредитбанк» очиқ акциядорлик-тижорат банки касб-ҳунар коллежи битирувчиларини эгаллаган мутахассисликлари бўйича тадбиркорликка жалб қилиш ва бу борада уларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини фаол олиб бормоқда.

 

Банк томонидан 2014 йилнинг ўтган ол­ти ойи давомида республикамизнинг 2 160 на­фардан ортиқ ёшларига 13,4 млрд. сўм ҳажмида кредит маблағлари ажратилди. Бунда асосий эътибор юртимизнинг чекка ҳудудлари, жумладан, Нурота, Ёзёвон, Узун, Хонқа ва Мўйноқ туманларига қаратилиб, у ерда ёшлар учун «Банк ва коллеж ҳамкорлиги» лойиҳаси доирасида «Ёшларнинг бизнесдаги биринчи қадами!» мавзуида анжуман ташкил этилди.

Лойиҳа натижаларига кўра, 418 нафар битирувчига бошланғич сармоя ажратилиши бўйича сертификатлар, тикувчилик билан шуғулланиш ниятида бўлган 35 нафар қизга эса, тикув машиналари тақдим этилди. 450 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Таъкидлаш жоиз, «Микрокредитбанк» томонидан ёшларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга  Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2124-сонли Қарори ҳамда 2010 йил 28 июлдаги «Таълим муассасаларининг би­тирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4232-сонли Фармони дастурил­амал бўлмоқда. Бу борада банк Ўрта махсус таълим маркази билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежларини битириб чиқаётган ёшларни айнан эгаллаган мутахассисликлари бўйича тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш, уларнинг бизнес кўникмаларини ошириш учун ўқув-семинарлари ташкил этиш ҳамда бошланғич сармоялар билан таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олган.

Шунингдек, «Микрокредитбанк» «Соғлом бола йили» Давлат дас­туридан келиб чиқиб, Мўйноқ туманида амалга оширилиши белгиланган «Қорақалпоқ аёлларининг иқтисодий билимларини ҳаётга кенг татбиқ этиш» лойи­ҳаси доирасида жорий йилнинг 1 апрелига қадар 110 нафар  қишлоқ аёли учун махсус ўқув-семинарлари ташкил этиб, уларга 220 млн. сўмлик микрокредитлар ажратди. бўлажак тадбиркор аёллардан 40 нафари  гуруҳ кафиллиги асосида бошланғич сармоя микрокредитларига эга бўлишди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example