ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10184.73 +11.35
1 EUR = 11455.78 +44.3
1 RUB = 142.48 -3.49
1 GBP = 12713.60 +166.77
1 JPY = 94.74 -0.15
1 AFN = 132.18 +0.09
1 AMD = 21.09 -0.06
1 AED = 2773.02 +3.1


Яқинда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бош биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси доирасида “Мижозларнинг молиявий саводхонлиги: банк амалиётининг долзарб масалалари” мавзуида амалий семинар бўлиб ўтди

Семинарда Банк мижозлари, департамент директорлари ва мустақил бошқармалар бошлиқлари, банк филиаллари бошқарувчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур амалий семинар банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш ва инновацион ривожланишнинг тенденцияларини инобатга олган ҳолда молиявий очиқлик даражасини ошириш, шунингдек, 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раисининг ўринбосари Комил Габбазов семинар иштирокчиларига, молиявий саводхонлик нима эканлиги, кундалик ҳаётда унинг зарурати ҳамда ташқи иқтисодий фаолият ва кредитлаш масалаларида қандай мезонларга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида тушунтириш берди. Шунингдек, банк пластик карталари ва масофадан хизмат кўрсатиш сифати ҳамда ундан фойдаланишдаги хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Семинар давомида мижозларга ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари, сўм ва халқаро пластик карталаридан фойдаланиш, чакана бизнесни ривожлантириш, кичик бизнес субъектлари ҳамда хусусий тадбиркорлик вакиллари учун кредитлаш мезонларига оид тақдимотлар намойиш этилди


- Семинарни “Мижозларнинг молиявий саводхонлиги: банк амалиётининг долзарб масалалари” мавзусида ўтказаётганимиз бежизга эмас, - дейди “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори Ойбек Дўсмухамедов. - Чунончи, Президентимизнинг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сонли қарорида белгилаб берилган молиявий очиқлик даражасини оширишга ва банк хизматлари истеъмолчиларининг саводхонлигини юксалтиришнинг асосий йўналишларига мувофиқ, мазкур семинарда банк ва мижоз алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда банк маҳсулотларининг жозибадорлигини таъминлашда мижозларга қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.


“Мижозларнинг молиявий саводхонлигини ошириш – банкнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугунги тадбирни уюштиришимиздан асосий мақсад, келгусида банк ходимлари ва мижозларимиз ўртасида истеъмол маданиятини оширишга доир ташвиқот ишларини олиб бориш, уларни молиявий саводхонликнинг ҳуқуқий асослари билан таништириш, молиявий хатарлар ва мижозларнинг ҳақ-ҳуқуқлари борасида батафсил маълумот бериш, банк томонидан ажратиладиган кредитлар ва уларнинг турлари, пластик карталар ва халқаро пластик карталардан фойдаланиш, онлайн конвертацияни амалга ошириш, чакана бизнес ҳамда миллий ва хорижий валютада қўйиладиган омонат маблағларидан оқилона фойдаланишларида кўмак беришдан иборат”, - деди сўзининг якунида Ойбек Дўсмухамедов.

- “Бугунги семинарнинг ташкил этилгани биз мижозларга банк ходимлари билан бевосита жонли мулоқот қилишимизга имконият яратди. Молиявий саводхонлик бу – банк-молия соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиш орқали биз тадбиркорлар томонидан самарали молиявий қарорларни қабул қилишимизда муҳим аҳамиятга эгадир”, - дейди хусусий тадбиркор Рустам Тошев.

Семинар қизиқарли баҳс ва мунозаралар асосида ўтказилиб, тадбир сўнгида банк мижозларини қизиқтирган саволларига тегишли департамент мутахассислари томонидан батафсил жавоблар берилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example