ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


27 сентябрь куни Осиё Тараққиёт банки (ОТБ)нинг Молия ва таваккалчиликни бошқариш бўйича вице-президенти Ингрид ван Веес хоним бошчилигидаги делегацияси «Ипак Йўли» акциядорлик инновация тижорат банкида бўлиб, банк раҳбарияти билан ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилди.

Шунингдек, ОТБ делегацияси Тошкентда ўтказиладиган кичик ва хусусий бизнес соҳасини кредитлаш масалаларига бағишланган минтақавий конференцияда иштирок этиб, Самарқанд шаҳридаги «Мева-сабзавотчилик секторида қўшимча қиймат кетма-кетлигини ривожланиш» лойиҳаси доирасида ОТБ томонидан молиялаштирилаётган корхонада бўлади.

«Ипак Йўли» банкининг Осиё Тараққиёт банки билан ҳамкорлиги 2006 йилдан кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш йўналишида бошланган бўлиб, ҳозирги кунгача «Ипак Йўли» банки кичик ва хусусий бизнесни молиялаштиришни ривожлантиришга қаратилган умумий қиймати 91,3 млн. АҚШ долларлик бешта молиялаштириш линияси олинди. Ушбу маблағдан 61 млн. АҚШ доллардан ошиғи банк томонидан муваффақиятли ўзлаштирилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example