ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


 24-29 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги, “ICTNEWS Conferences” («CIB GROUP» МЧЖ) ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси ҳамкорлигида Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги — “ICTWEEK Uzbekistan-2018” тадбири бўлиб ўтди. Унда ахборот технологиялари соҳасида эришилган сўнгги ютуқлар, ишланмалар ва амалга оширилаётган лойиҳалар намойиш этилди.

Ҳафталик доирасида ўтказилган «ICTEXPO-2018» анънавий йиллик кўргазмасида ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги тенденцияларга ихтисослашган маҳаллий ва хорижий компаниялар — уяли алоқа компаниялари, вендорлар, дастурий таъминот, тизим интеграторлари ишлаб чиқарувчи компаниялари каби йирик ташкилотлар билан бир қаторда юртимизда самарали фаолият олиб бораётган АТ “Алоқабанк” ҳам ўзининг замонавий хизмат турлари ва инновацион технологиялари билан иштирок этди.

─ Мазкур кўргазмага ўзимизнинг қатор янгиликларимиз билан иштирок этдик. Улардан бири кобейджинг карталаридир. Айтиш жоизки, банкимиз томонидан тақдим этилаётган мазкур пластик карта  мамлакатимизда илб бор амалиётга қўлланилмоқда, ─ дейди АТ “Алоқабанк”  Электрон тижорат ва бизнесни ривожлантириш департаменти директори Ф.Маҳкамов. ─ Кобейджинг картаси иккита тўлов тизими ─ UzCard ва UnionPay тизимларини ўзида мужассамлаштирган. Яъни Ўзбекистонда бу карта оддий сўмлик карта каби, чет элда эса валюта картаси каби тўлов учун қабул қилинади. Хориж мамлакатларида мазкур карта орқали тўлов амалга оширилганда, Алоқабанкнинг валюта айирбошлаш шахобчасида АҚШ долларини сотиш курсидан фойдаланиб, сўмлар харид амалга оширилган давлат валютасига алмашув курси бўйича бир онда конвертация қилинади.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бунда мижоз чет элга чиққанда АҚШ долларини аввалдан сотиб олиши ва яна бир конверсион картани очириши шарт эмас, миллий картасини ўзи билан олиб кетса етарли. Агар чет элда мижознинг сўмлик картасида етарли маблағ бўлмаса, у исталган пайтда яқинлари ва дўстларидан банк мобил иловаси ─ “AloqaMobile”дан ёки одатда фойдаландиган бошқа исталган илова (масалан, Payme, Click ва ҳ.о.)дан фойдаланиб, кобейджинг картасига сўм маблағларини ўтказишни илтимос қилиши мумкин.

Бундай турдаги пластик карталардан фойдаланиш жуда қулай. Чунки жаҳондаги 170 та давлат ва минтақалардаги 10 миллиондан ортиқ савдо сервис корхоналари UnionPay карталарини, демакки, Алоқабанкнинг кобейджинг карталари ҳам тўлов учун қабул қилинади.

Кобейджинг картасини олиш учун АТ “Алоқабанк”нинг исталган филиалига паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бирор ҳужжат билан мурожаат қилиш мумкин. Алоқабанк картаси борлар эса ушбу карта чиқарилган банк филиалларига бемалол мурожаат қилишлари мумкин.  

Шунингдек, кўргазма доирасида молия муассасалари фаолиятини яхшилашга қаратилган қатор лойиҳалар, жумладан “Teleset Alfa” компанияси томонидан интерактивли панел,  янгича сенцорли ахборий инфокиоск, видеоконференс алоқа, 3D принтерлари ҳамда оддий учтаси бирда принтерлари намойиш этилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example