ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


3 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирликлар (БАА) бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Абу-Даби Тараққиёт жамғармаси ўртасида 100 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ҳамкорлик битими имзоланди.

Мазкур битим доирасида Самарқанд шаҳри сайёҳлик салоҳиятини ошириш мақсадида халқаро даражадаги меҳмонхона ва сайёҳлик савдо-кўнгилочар марказ қуришни назарда тутадиган инвестицион лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Бу ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган «Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туристик салоҳиятини 2017-2019 йилларда жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури» доирасидаги лойиҳаларини молиялаштиришга жалб қилинаётир.

Шунингдек, жамғарма маблағларидан электр, сув таъминоти, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа соҳаларда амалга ошириладиган лойиҳаларга йўналтиради.


Маълумот учун қайд этиш керакки, Абу-Даби Тараққиёт жамғармаси (Abu Dhabi Fund for Development) – 1971 йилда Абу-Даби ҳукумати томонидан ташкил этилган. Жамғарма ривожланаётган мамлакатларга уларни ривожланиш лойиҳаларини молиялаштириш учун кредитлар ажратиб ҳамда шу мамлакатлардаги лойиҳаларга узоқ муддатли сармоялар киритиш орқали ёрдам бериб қелмоқда. 2018 йилга қадар жамғарма минтақавий жамғармалар орқали дунёнинг 88 мамлакатида 536 лойиҳани молиялаштирган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example