ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


Унда ҳеч иккиланмай “Ўзсаноатқурилишбанк”ка мурожаат қилинг! Биз Сизга энг мақбул ечимни топишда кўмаклашамиз.

“Ўзсаноатқурилишбанк” халқаро молия институтлари ва хорижий банклар кредит линиялари ҳисобидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни таклиф этмоқда.

Хусусан:

Европа банклари кредит линиялари (Сredit Suisse, Raiffeisen Bank International AG, Landesbank Baden-Wuerttemberg, Commerzbank, KFW Ipex-Bank):

  • Кредит мақсади – кичик бизнес субъектларига импорт шартномаси асосида технологик ускуналар сотиб олиш учун кредитлар ажратиш;
  • ишлаб чиқарувчи мамлакат - Европа ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD)га аъзо мамлакатлар;
  • кредит бўйича йиллик фоиз ставкаси – 7-9 фоиз;
  • линия бўйича импорт шартномасининг минимал миқдори – 2 миллион Евро/АҚШ доллар;
  • хорижий банкнинг молиялаштиришдаги улуши– импорт шартномасининг максимум 85 фоизи миқдорида.

Туркия Эксимбанкикредит линияси:

  • Линия мақсади– кичик бизнес субъектларига импорт шартномаси асосида технологик ускуналар сотиб олиш учун кредитлар ажратиш;
  • ишлаб чиқарувчи мамлакатТуркия Республикаси;
  • линия бўйича импорт шартномасининг минимал миқдори– 100 минг Евро/АҚШ доллари;
  • линия бўйича фоиз ставкаси– 7-10 фоиз;
  • кредитнинг максимал муддати– 7 йил;
  • имтиёзли давр–12 ойгача;
  • Хорижий банкнинг молиялаштиришдаги улуши– импорт шартномасининг максимум 85 фоизи миқдорида;

Корея Эксимбанки кредит линияси:

  • Линия мақсади– кичик бизнес субъектларига импорт шартномаси асосида технологик ускуналар ва махсус техникалар сотиб олиш учун кредитлар ажратиш;
  • ишлаб чиқарувчи мамлакатКорея Республикаси;
  • линия бўйича импорт шартномасининг минимал суммаси– 100 минг АҚШ доллари;
  • линия бўйича фоиз ставкаси– 9-10 фоиз;
  • имтиёзли давр– 6 ой;

хорижий банкнинг молиялаштиришдаги улуши – кредит муддати 2 йилгача бўлган тақдирда – импорт шартномасининг 100 фоизи; кредит муддати 7 йилгача бўлган тақдирда – импорт шартномасининг 85 фоизи миқдорида.

Хорижий кредит линиялари бўйича қўшимча маълумотларни “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг исталган филиалидан ёки расмий веб-сайтидан олиш мумкин.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example