ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


Ўзбекистоннинг Фонд бозорини тартибга солиш масаласида бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлигини кенгайтиришга кўмаклашиш тадбирлари доирасида Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотининг катта маслаҳатчиси, кузатув ва ҳамкорликни таъминлаш бўлими бошлиғи Изабель Пастор хоним ва мустақил маслаҳатчи Филис Села хоним мамлакатимизда бўлди.

1983 йилда асос солинган Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (International organization of securities commissions, IOSCO) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи миллий органларни ўзида бирлаштирган халқаро молия ташкилотидир. Тузилма бош қароргоҳи Испаниянинг Мадрид шаҳрида жойлашган.

128 мамлакат фонд бозорларининг давлат тартибга солувчилари IOSCOнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. Ташкилот делегациясининг ташрифидан мақсад Маслаҳатлар, ҳамкорлик ва маълумот алмашиш бўйича ўзаро кўп томонлама англашув меморандуми доирасида Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг IOSCOга аъзо бошқа мамлакатлар давлат тартибга солувчилари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдир.

2002 йилда тасдиқланган ушбу меморандум глобал бозорни заифлаштирадиган ва сармоядорлар ишончига путур етказадиган трансчегаравий қаллобликлар ва жиноятларга қарши ҳамкорликда курашишда маслаҳатлар ўтказиш, ҳамкорлик қилиш ва маълумот алмашиш тартибларини белгилайди.

2017 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган IOSCOнинг Скрининг гуруҳи учрашувида марказнинг мазкур меморандумга қўшилиш бўйича талабномаси кўриб чиқилган эди. Учрашув якунида Ўзбекистонга бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича қўшимча тадбирлар ўтказиш таклиф этилган.

Ташриф доирасида IOSCO ваколатли вакилларининг тегишли вазирлик ва идораларда учрашувлари ташкил этилди. Ушбу мулоқотларда Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича давлат ваколатли органининг ролини янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди. Бу ҳақда ЎзА сайти хабар бермоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example