ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Яқинда “Ҳамкорбанк” АТБ ва Россиянинг “Газпромбанк" АЖ ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро кeлишув имзоланди. Мазкур келишувнинг асосий мақсади банклар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ва Ўзбекистон Республикасидаги лойиҳаларга инвестициялар киритишдир.

Шунингдек, битим мижозларнинг манфаатлари доирасида брокерлик хизматлари соҳасида ҳамкорлик қилиш, онлайн-савдо ва Ҳамкорбанк томонидан таклиф қилинаётган хизмат турларининг кенгайишига самарали таъсир этувчи очиқ бозорларга кириб боришни ҳам кўзда тутади.

Учрашув мобайнида томонлар транспорт, тиббиёт, уй-жой коммунал, агросаноат, ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини биргаликда молиялаштиришдаги ҳамкорликка қизиқишларини билдиришди. Биргаликда молиялаштирилувчи устувор соҳалар сифатида қишлоқ хўжалиги ва текстил саноати белгилаб олинди.

Шунингдек, томонлар музокаралар чоғида Москва фонд биржаси ва Россия Федерацияси ташқарисидаги ташкилий савдо майдончаларида Россия рубли ва бошқа хорижий валюталарда акс этган Ҳамкорбанк облигацияларини жойлаштиришга тайёргарликни муҳокама қилишди. Бу лойиҳа ўз навбатида Ҳамкорбанкнинг инвестицион жозибадорлигини ҳалқаро миқиёсида оширади ва хорижий молия институтларининг Ҳамкорбанкка бўлган сармоявий эътиборини кучайтиради.

Келгусида "Газпромбанк" мутахассислари томонидан "Ҳамкорбанк" ходимларини ўқитиш, банк ходимлари учун семинар ва амалиётлар ташкил қилиш режалаштирилган.

Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example