ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки, Италия қуён етиштирувчилар ассоциацияси ҳамда Россиянинг мазкур соҳадаги экспертлари иштирокида Самарқанд вилоятида халқаро семинар ташкил этилди. Ўзбекистонда саноат усулида қуён етиштиришнинг замонавий жиҳатларига қаратилган мазкур семинарда юртимизнинг 40 дан ортиқ қуён етиштиришга ихтисослашган агрофирма раҳбарлари қуёнчилик бўйича маҳаллий мутахассислар ва ҳаваскорлар иштирок этди.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда қуёнчилик соҳасини ривожлантириш учун “Микрокредитбанк” томонидан самарали ишлар амалга оширилаётир. Жумладан, мазкур соҳага банк томонидан ажратилаётган кредитлар қуёнчилик агрофирмаларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ва қуён етиштиришни жадал суръатларда ўсишига ҳамда янги иш ўринлари яратилишига имкон бермоқда.

Фото: Микрокредитбанк

Бундан ташқари, жаҳонда қуёнчиликда илғор бўлган давлатларнинг тажрибалари ҳам банк томонидан мунтазам ўрганилмоқда. Самарқанд шаҳрида ташкил этилган халқаро семинар ҳам, бу борадаги ишларнинг узвий давоми бўлди. Унда “Микрокредитбанк” АТБ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Расулов семинарни очиб бераркан, мамлакатимизда қуёнчилик соҳасида амалга оширилган лойиҳалар ва эришилаётган натижаларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2015-2018 йиллар давомида банк томонидан агрофирмаларга 31,3 млрд. сўм, аҳолига хонадонга қуён боқиш учун эса 3,6 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Ҳозирги кунда мазкур агрофирмаларда боқилаётган қуёнлар сони 132 минг бошдан ортиб, тез орада қуёнчилик соҳаси мамлакатнинг гўшт ва мўйна ишлаб чиқариш соҳаларида муносиб ўрин эгаллаши кутилмоқда.

Самарқанд вилоятида ташкил этилган мазкур семинарда – Италиянинг Алдо Моро Университети профессори Винченсо Туфарелли ҳамда Италия қуён етиштирувчилар ассоциацияси директори Доктор Мишел Шиавиттолар тақдимотлар қилиб, унда қуёнларнинг асосий касалликлари – даволашда сув тизимининг ўрни, жониворларни боқиш ва озуқа паталогияси ҳамда қуёнчилик фермаларини ташкил этиш, гўшт экспортига талаблар мавзуида маърузалар қилишди.

Фото: Микрокредитбанк

Шунингдек, тадбир доирасида Самарқанд шаҳридаги “Zlato Praga” ҳамда Тошкент шаҳридаги “LaPiyola” ресторанларида “Микрокредитбанк” АТБ томонидан "Қуён гўштидан таомлар” номли мастер класслар ташкил этилди. Унда Италиянинг тўй маросимлари академияси ошпазлари – Даниел Борелли ва Френсеско Паоло Морра ўзбекистонлик  ҳамкасбларига Италияда қуён гўштидан тайёрланадиган таомлардан намуналар кўрсатишди.

Бу ҳақда банк ахборот хизмати маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example