ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Жорий йилнинг 9 ойи давомида “Ўзбекинвест” миллий суғурта компанияси 7400 га яқин суғурта даъволарини кўриб чиқиб, улар бўйича жами 26,5 миллиард сўмдан ортиқ суғурта қопламаларини мижозларга тўлаб берди. 

Рақамлар таҳлил этилса, тўланган суғурта қопламаларининг 67 фоизи ихтиёрий суғурта турларига, қолган қисми мажбурий турларга тўғри келади. 

Таъкидлаш керакки, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси, мажбурий автосуғурта, мол-мулк суғуртаси, гаровга қўйилаётган мулкни суғурталаш, ихтиёрий тиббий суғурта, ипотека суғуртаси шартномалари бўйича тўловлар суғурта қопламаларининг асосий қисмини ташкил этади. Фақат автомобилларни мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш бўйича тўлаб берилган суғурта қопламалари ҳажми 1,6 миллиардга етди. 

Бугунги кунда “Ўзбекинвест” компаниясининг туну кун ишловчи диспетчерлик хизмати фаолият юритаётган бўлиб, ушбу хизмат мижозлар мурожаатлари бўйича барча маълумот ва маслаҳатларни бермоқда. Компаниянинг махсус ассистанс хизмати эса Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти ҳудудида суғурта ҳодисалари юз берганда воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатмоқда, дея ёзади ЎзА сайти.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example