ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жорий йилнинг III чораги якуни бўйича реал сектор корхоналари билан ўтказилган сўров натижалари, умуман олганда мазкур чорак давомида мамлакатда иқтисодий фаоллик даражасининг II чоракка нисбатан ошганлигини ҳамда иқтисодий кутилмаларнинг яхшиланганлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, мазкур чоракда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳамда экспорт ҳажмининг реал ҳисобда ошганлигини маълум қилган респондент корхона ва ташкилотларнинг улуши II чоракка нисбатан ошган.

Шунингдек, жорий йил якуни бўйича маҳсулотлар (иш, хизматлар) ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ҳамда экспорт ҳажмининг 2017 йилга нисбатан ўсишини прогноз қилаётган корхона ва ташкилотлар улуши ҳам аввалги чоракка нисбатан кўпайган.

Ушбу натижалар билан бир қаторда, сўров давомида иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқаришнинг янада юқори суръатларда ўсишига тўсқинлик қилаётган омилларнинг сақланиб қолаётганлиги ҳамда корхона ва ташкилотлар молиявий-иқтисодий фаолиятининг айрим кўрсаткичларининг нисбатан пасайганлиги қайд этилган.

Хусусан III чоракда II чоракка нисбатан:

  • иқтисодиётда ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини юритиш билан боғлиқ хатарларнинг (қийинчиликлар, тўсиқлар, муаммоларнинг) сақланиб қолаётганлигини маълум қилган респондентлар улушининг ошганлиги;
  • корхона ва ташкилотларнинг инвестицион фаоллигининг мазкур чоракда нисбатан суст даражада шаклланиб, инвестицияларни амалга оширган респондентлар улушининг камайганлиги;
  • иш ўринлари сонининг ошганлигини маълум қилган респондентлар улушининг қисқарганлиги;
  • ўз маҳсулотларига (ишлар, хизматларига) нархларни оширган корхоналар ва ташкилотлар улушининг ошганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, табиий газ ва электр энергияси таъминоти борасида ҳолат яхшиланган бўлсада, мазкур муаммо кўпгина корхона ва ташкилотлар учун долзарблигича қолмоқда.

Шу билан бирга, экспорт фаолиятининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган омиллар ўрганилганда респондентлар томонидан асосан транспорт харажатларининг юқорилиги, экспорт қилиш билан боғлиқ жараёнларнинг мураккаблиги ҳамда ташқи бозорларда корхона маҳсулотларига талаб ва нарх бўйича маълумотларнинг етарли эмаслиги қайд этилган.

Бу ҳақда cbu.uz сайти хабар бермоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example