Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, Хивада Ичан қалъа ҳудудида кечаю кундуз ишлайдиган банкоматлар ўрнатилиши бошланди. 2019 йилнинг январь ойи сўнгига қадар шаҳарда 28 та қўшимча банкамотлар пайдо бўлади. Мазкур банкоматлар орқали миллий ёки чет эл валютасини ечиб олиш мумкин.

Улар Visa, Mastercard, American Express, China Union Pay халқаро тўлов тизими банк карталарини қабул қилади.

Банкоматлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «2017−2021 йилларда Хива шаҳри ва Хоразм вилояти сайёҳлик салоҳиятини комплекс ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан ўрнатилмоқда.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама