Шу кунларда юртимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги кенг нишонланиб, барча ташкилоту идораларда Конституция кунига бағишланган турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай анжуман «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг Бош офисида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи «Трастбанк» етакчилар кенгаши ва Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан уюштирилган семинар банк ёшларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилди.
Фото: Trastbank.uz
Тадбирда Тошкент давлат юридик университети профессори – юридик фанлар доктори Омонулла Мухаммаджонов иштирок этиб, йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши, унга киритилган ўзгартиришлар, Конституциянинг халқимизга тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиши, мамлакатимиз обрў-эътиборини жаҳон ҳамжамиятида мустаҳкамлаш ҳамда жамиятдаги тотувлик ва бағрикенглик учун қонуний асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.
Фото: Trastbank.uz
– Бу каби тадбирлар банк ёшларига Конституциянинг моҳиятини ва аҳамиятини тушунтириш, шунингдек уларнинг қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи «Трастбанк» етакчилар кенгашининг раиси Азиз Зияев анжуманда.
Фото: Trastbank.uz
Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда банк ходимлари ва мухатассислар ўртасида фикр алмашувлари бўлиб ўтди.
Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.