Пойтахтимиздаги «INTEGRO» мажмуасида «Микрокредитбанк» АТБ ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақанинг республика босқичи ўтказилди.
Мазкур турнирда банкнинг Марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоят филиалларидан жамоалар иштирок этди. Мусобақанинг шартига кўра ҳар бир жамоа таркибида уч нафардан иштирокчи бўлиб, жами 42 нафар банк ходими ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Маълумки, бутун дунёда спорт – дўстлик, тинчлик ва бирдамлик рамзи, дея эътироф этилади. Банк тизимида бу каби спорт мусобақаларининг тез-тез ўтказилиши эса нафақат жамоада жисмоний тарбия ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, балки ҳамкасблар ўртасида ўзаро ҳамжихатлик ва дўстона муносабатларнинг шаклланишига, ёш иқтидор эгаларини янги марралар сари руҳлантиришга ҳам хизмат қилади.
Икки кун мобайнида давом этган мазкур муосбақада ўйинлар қизғин ва муросасиз кечди. Якунда эса Банкнинг Республика аппарати жамоаси биринчи, Қорақалпоғистон Республикаси филиали жамоаси иккинчи, Амалиёт бошқармаси жамоаси эса фахрли учинчи ўринга лойиқ деб топилди.
Ғолибларга банк раҳбарияти томонидан кубок, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.