ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


Sanoat Qurilish Bank паррандачиликнинг ноёб турларини ривожлантириш йўлида

Бетакрор иқлим шароитига эга юртимизда барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини маҳаллийлаштириш имкони мавжуд. Бу борада ҳукуматимиз томонидан яратилаётган шарт-шароит ва имтиёзлар эса алоҳида аҳамиятга моликдир.

Бироқ, шунга қарамай, импорт номенклатурасида истеъмол маҳсулотлари тури ҳамон камаймаётир. Биргина паррандачилик соҳасини оладиган бўлсак, ишлаб чиқариш тармоқнинг анъанавий турлари билан чекланиб қолмоқда. Бу давлатимиз раҳбарининг яқинда қабул қилинган «Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида ҳам қайд этилди.

Унда товуқдан бошқа курка, бедана ғоз, ўрдак, туяқуш, каклик каби парранда турларини етиштиришни оммалаштириш суст бораётгани, маҳсулотларни қайта ишлаш даражаси пастлиги, жумладан, парранда чиқиндиларини чуқур қайта ишлаш тизими йўлга қўйилмагани тилга олиниб, мазкур муаммолар ечими юзасидан қатор вазифалар белгиланди.

Эътиборлиси, қарор қабул қилинганига кўп фурсат ўтмаган бўлса-да, бу борадаги ишларнинг илк самаралари кўзга ташланмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида биргина Қашқадарё вилоятида ўндан зиёд паррандачилик корхонаси ташкил этилиб, уларда 25 мингга яқин парранда парвариш қилинмоқда.

Яқинда яна бир ана шундай янги корхона фаолияти йўлга қўйилди. Бу Қамаши тумани «Қизилтепа» МФЙ ҳудудидаги «Азза парранда сервис» масъулияти чекланган жамияти бўлиб, у 25 йилдан буён қаровсиз ётган ташландиқ ерда барпо этилди.

Корхонага тегишли лойиҳа Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил февраль ойида Қашқадарё вилоятига амалга оширган ташрифи давомида тасдиқлаган. У юртимизда саноат усулида етиштиришга қаратилган паррандачиликнинг ноёб йўналиши – куркачиликка ихтисослашганлиги билан аҳамиятлидир.

Лойиҳанинг умумий қиймати 42 млрд. cўмни ташкил этади. Унинг қарийб 70 фоизи Sanoat Qurilish Bank томонидан ажратилди. Ушбу маблағларга 8 та цех барпо этилди, Германия ва Исроил давлатларидан замонавий ускуна ва технологиялар олиб келиниб, ўрнатилди. 50 нафар қамашилик йигит-қиз доимий ишга жалб қилинди.


– Мажмуада айни пайтда курканинг 34 мингта ноёб хайбред конвертер тури парвариш қилинмоқда, – дейди тадбиркор Аъзам Зоҳидов. – Уларнинг ўзига хос хусусиятлари – тез ўсувчанлиги, маҳсулдорлиги ҳамда ҳуштаъмлигидир. Агар маҳаллий куркалар 6 ойдан 1 йилгача боқилганда тирик вазни 4-5 кг.ни ташкил этса, хайбред конвертернинг оғирлиги атиги 4 ойда 20-28 кг.гача етади. Янада аниқроқ айтганда, жорий йилнинг ўзида корхона томонидан 1100 тонна курка гўшти етказиб берилиши режалаштирилган.


Ҳа, ваъда қилинаётган рақам катта! Бироқ, бунга асос ҳам етарли. Келгуси йилда «Азза парранда сервис» негизида яна 8 та цех қурилиши ҳамда уларга юзга яқин ишчи кучи жалб қилиниши мўлжалланган. Асосийси, галдаги лойиҳада бугунги ишларга курка гўштини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ҳолига келтириш, қўйингки, паррандачилик кластерини ташкил этиш мақсад қилинган.


– Мазкур корхона Ўзбекистонда куркачиликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади, – дейди россиялик мутахассис Александр Русчак. – Унинг туман марказидан анча узоқда жойлашганлиги ҳам эътиборга моликдир. Бу атрофдаги қишлоқларда яшовчи аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга хизмат қилади. Курка гўшти хусусияти ҳақида тўхталиб, унинг инсон саломатлигида ўрни беқиёслигини қайд этиш жоиз. Қандли диабет касаллигида даво. Тез ҳазм бўлувчи маҳсулотлар қаторида доим кексалар ва болалар овқат рационига киритиб келинган.


Корхонада иш 3 босқичда ташкил қилинган. Биринчи босқичда тухум олиб келиниб, инкубаторда очирилади, кейин жўжалар парваришланади. Сўнгги босқичда эса вояга етиб, ўз истеъмолчисига етказиб бериладиган куркалар сақланади.

Умуман айтганда, яқин йилларда мамлакатимизда рақобатбардош парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган талабини барқарор ва мақбул нархларда таъминлашга эришилади. Соҳада экспорт салоҳият ошиб, импорт амалиётлар мос равишда қисқаради.

Мухтасар қилиб, иқтисодий барқарорлик асосида ижтимоий фаровонликка эришилади, дейиш мумкин.

Банк Ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example