АТ «Алоқабанк» ҳам ўз мижозларини байрамона кайфият билан хушнуд этиш ниятида. Шу сабабли банк томонидан йиллик фоиз ставкаси 19 % бўлган «Янги йил совғаси» номли янги онлайн омонат тури тақдим этилмоқда. 36 ой муддатгача амал қилувчи мазкур депозитнинг энг кам миқдори 100 минг сўмни ташкил этади. Тўлов ва ҳисобни тўлдириш кобейджинг карталари орқали амалга оширилади.
Дарвоқе, ушбу омонат «AloqaMobile» мобил иловаси орқали расмийлаштирилиб, уни исталган пайтда тўлдириш ёки сарфлаш мумкин. Бунда фоизлар қолдиқ баланс бўйича ҳисобланади.