ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


2018-12-12 18:25:00

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Минск шаҳрида (Беларусь Республикаси) «Белоруссия универсал товар биржаси» ОАЖ негизида «Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси» АЖнинг савдо майдончаси тантанали равишда очилди. Бу ҳақда «ЎзРТХБ» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Савдо майдончасининг расмий очилиш маросимида «ЎзРТХБ» АЖ ва «БУТБ» ОАЖ раҳбарлари, Ўзбекистоннинг Белоруссиядаги элчихона вакиллари, Белоруссия савдо-саноат палатаси, брокерлик идоралари, трейдерлар ва журналистлар иштирок этди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан «ЎзРТХБ» АЖ Бошқарув раиси Фарохидин Ибрагимов Белоруссияда ўзбек биржасининг савдо майдончаси очилиши 2018 йил сентябрь ойида Беларусь Республикаси Президенти Александр Григорьевич Лукашенконинг Ўзбекистонга уюштирган расмий ташрифи доирасида «ЎзРТХБ» АЖ ва «БУТБ» ОАЖ ўртасида имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги келишувни амалга ошириш йўлидаги амалий қадамлардан бири бўлганлигини таъкидлади.

images/photos/2018/december/12-12-2018/birja-1.jpg

Фото: ЎзРТХБ

«Белоруссия универсал товар биржаси» ОАЖ Бошқарув раиси Аркадий Саликов эса биржа савдолари соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик келгусида икки давлат ўртасидаги товар айланмасининг ўсишига хизмат қилишини қайд этди.


Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Белоруссиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Носиржон Юсупов ҳам иштирок этиб, қуйидагиларни таъкидлади:

– Бозор механизми ўз тузилмасига эга бўлиши керак, биржасиз (ва бошқа хос элементларсиз) буни таъминлаш мушкул. Ўйлайманки, мазкур савдо майдончасининг очилиши савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда ҳар иккала мамлакатнинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Бизнинг имкониятларимиз эса жуда катта.


Беларусь Республикасида «ЎзРТХБ» АЖнинг савдо майдончаси очилишидан кўзланган асосий мақсад, биржа савдоларининг бозор механизми имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлар ва тоқар ишлаб чиқарувчиларининг икки давлат товар бозорларида эркин иштирок этишларини таъминлашдир. Буни амалга ошириш мақсадида Белоруссия биржасининг «Латэмгрупп» МЧЖ брокерлик идораси «ЎзРТХБ» АЖда ва Ўзбекистон биржасининг «Global Trade Group» МЧЖ брокери «БУТБ» ОАЖда аккредитациядан ўтказилган.

Бошланғич босқичда биржа савдолари орқали маҳаллий юқори ликвидли товарларни сотиш кўзда тутилган, хусусан, пахта толаси, пахта момиғи ва қуруқ мевалар, шунингдек, Белоруссиянинг саноат ва озиқ-овқат маҳсулотларини Ўзбекистонга импорт қилиш мўлжалланган. Белоруссиянинг енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан савдо майдончасига қизиқиш билдирилди. Яқин келажакда «ЎзРТХБ» АЖнинг янги хориж савдо майдончаси орқали сотиладиган товарлар қаторини кенгайтириш кутилмоқда.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example