ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9537.55 +26.56
1 EUR = 10545.67 +69.31
1 RUB = 149.88 +2.09
1 GBP = 12527.57 +227.01
1 JPY = 87.83 +0.98
1 AFN = 122.43 +0.65
1 AMD = 20.02 +0.04
1 AED = 2596.81 +7.24


Молия вазирлигида 150 миллион евролик битим маъқулланди

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Осиё тараққиёт банкига ёрдами асосида ишлаб чиқилган «Иқтисодий ва молиявий бошқарувни ислоҳ қилишни қўллаб-қувватловчи дастурлар» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси билан Франция Тараққиёт Агентлиги (FAR) ўртасида 150,0 млн. евро миқдоридаги кредит битимини имзолаш бўйича учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонида белгиланган 2017-2021 йилларда миллий ривожланиш стратегиясини белгилаб берувчи тадбирларни амалга оширишга қаратилган. Ушбу стратегияни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида FAR директорлари кенгаши, Ўзбекистон Республикасига, иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш дастури бўйича 20 йил муддатга, жумладан, олти йиллик имтиёзли даврига эга бўлган 150,0 млн. евро миқдоридаги имтиёзли кредит беришни маъқуллади.

Молия вазирлигида 150 миллион евролик битим маъқулланди

Фото: Министерство финансов Республики Узбекистан – www.mf.uz


Дастурни амалга оширишда янги иш ўринларини яратиш ва ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари учун қўшимча молиялаштириш манбалари тақдим этилади. Кредит Осиё Тараққиёт Банкининг сиёсат матрицаси асосида тақдим этилди. Бу макроиқтисодий маълумотлар ошкоралигини таъминлаш, фискал ва молиявий бошқарувни мустаҳкамлаш, давлат корхоналарини бошқаришни такомиллаштириш ва хусусий секторнинг давлат дастурларида иштирокини таъминлашга қаратилган.


Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example