Sanoat Qurilish Bank ўз хизматлари бўйича тарифларни арзонлаштирмоқда. Мақсад – мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда банк хизматларига кенг жамоатчиликни кўпроқ жалб қилишдан иборат.
Шундай қилиб, банк хизматлари юзасидан белгиланган янги тарифларга кўра, Sanoat Qurilish Bank’нинг миллий ва хорижий валютадаги Visa Electron пластик карталари талабгорларга бепул тақдим этиладиган бўлди.
Пластик карталар очилганда қабул қилинадиган суғурта бадаллари тўлов воситаларининг Visa Electron ва Visa Classic турлари бўйича бир хил миқдорда, яъни 50 АҚШ долларидан 10 АҚШ долларга камайтирилди.
Visa Gold картаси юзасидан эса аввал амал қилинган 200 АҚШ долларилик суғурта бадали 50 АҚШ долларига туширилди.
Таъкидлаш жоиз, Sanoat Qurilish Bank’нинг амалдаги банк хизматлари бўйича тарифларни қайта кўриб чиқиши банк маҳсулот ва хизматлари жозибадорлигини янада оширишга, мижозлари билан ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаб, улар доирасини кенгайтиришга хизмат қилади.