ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


Персонал менежер: замонамиз қаҳрамони

Бугунги кунда банк молия тизимида юз бераётган жиддий ўзгаришлар, шунингдек, мамлакатда миллий иқтисодиётни кенг кўламли ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар пул-кредит сиёсатини шакллантириш ҳамда банк тизимини янада ривожлантиришда янгича ёндашув ва принциплар қўлланилишини тақозо қилмоқда.

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки ҳам доимо мижозларга сифатли ва оператив банк хизматлари кўрсатиш, банк хизматлари бозорида рақобатни кучайтиришда ҳудудий филиалларда персонал менежер хизматининг ташкил этилиши банк фаолиятининг жадал ривожланиши учун зарурий шарт деб ҳисоблайди.

Шу мақсадда, 2018 йилнинг 10-13 декабрь кунлари Бош банк биносида вилоят филиаллари томонидан тақдим этилган персонал менежерликка номзод ходимларнинг билим, малака ва амалий кўникмаларини ошириш борасида ўқув-семинар курси ташкил этилди.

Персонал менежер: замонамиз қаҳрамони

Фото: Trustbank.uz

Ўқув-семинар курси интерфаол усулда ташкиллаштирилган бўлиб, бунда персонал менежерларга масъул департаментлар томонидан банк фаолияти йўналиши юзасидан назарий билимлар, амалий кўникмалар ҳамда инновацион банк махсулотлари ва хизматлари бўйича маърузалар ташкиллаштирилди ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Персонал менежер: замонамиз қаҳрамони

Фото: Trustbank.uz

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, «Трастбанк» ХАБ Амалиёт бошқармаси биринчилардан бўлиб 2017 йилнинг июль ойида персонал менежерлик хизматини йўлга қўйди. Бу борада мижозлар орасида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бир қанча банк хизматларини марказлаштирилган тартибда персонал менежерлар орқали амалга оширилиши натижасида мижозларнинг вақти тежалишига, уларга оператив ва сифатли хизмат кўрсатилишига ҳамда ортиқча оворагарчиликни олдини олинишига сабаб бўлди, бу эса мижоз ва банк ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатилишининг муҳим омили ҳисобланади.

Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example