Микрокредитбанкда мини-футбол бўйича мусобақа ўтказилди

12-16 декабрь кунлари «Микрокредитбанк» АТБ ходимлари ўртасида спортнинг футзал тури бўйича мусобақанинг Республика босқичи ўтказилди.

Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур турнирда банкнинг Марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиаллари жамоалари иштирок этди.

Маълумки, бутун дунёда спортни дўстлик, тинчлик ва бирдамлик рамзи дея эътироф этилади. Бу каби спорт мусобақаларининг банк тизимида тез-тез ўтказилиши эса нафақат жамоада жисмоний тарбия ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, қолаверса ҳамкасблар ўртасида ўзаро ҳамжихатлик ва дўстона муносабатларнинг шаклланишига, ёш иқтидор эгаларини янги марралар сари руҳлантиришга ҳам хизмат қилади.

Шундай қилиб, 14 та жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун курашишди. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа чорак финалга чиқди.

Финалга қадар Қорақалпоғистон ва Сирдарё жамоалари етиб келишди. Ҳал қилувчи баҳсда Сирдарё вилояти жамоаси 6:4 ҳисобида ғалабага эришиб кубокни қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Микрокредитбанкда мини-футбол бўйича мусобақа ўтказилди

Фото: Mikrokreditbank

Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама