ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8584.50 +6.14
1 EUR = 9673.87 +45.52
1 RUB = 136.34 +1.82
1 GBP = 10793.29 +50.61
1 JPY = 79.57 +0.47
1 AFN = 107.64 +0.42
1 AMD = 18.05 +0.03
1 AED = 2337.32 +1.67


«InfinBANK» – Ўзбекистондаги энг яхши банк

Халқаро таниқли молиявий нашр – «The Banker» журнали «Йил банки – 2018» мукофотига Ўзбекистондан «InfinBANK» акциядорлик-тижорат банки номини лойиқ деб топди.

Бунда халқаро ҳакамлар кенгаши «InfinBANK»нинг ўз рақамли тизимларини такомиллаштириш бўйича амалга ошираётган лойиҳавий дастурларини юқори баҳолади.


Қайд этиш жоиз, мамлакатимизда энг фаол молия муассасаларидан бири бўлган «InfinBANK» SAP ва Pegasystems билан ҳамкорлик натижасида банк кредит, бошқарув ҳисоботлари ва мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш тизими (CRM) бўйича бизнес-жараёнларни автоматлаштирди. Натижада банк фаолияти ISO 9001:2015 сифат менежмент тизими стандартларига мувофиқ келиб, бу борада махсус сертификатни қўлга киритди.


Янги автоматлаштириш тизимларини жорий қилиш банкка 600 мингдан зиёд мижозларни ягона тизимда бирлаштириш, хизмат кўрсатиш жараёнини тезлаштириш, самарали бизнес-жараёнларни ташкил қилиш имконини берди. Шунингдек, инновацион ечим асосида банк ягона омниканалли фронт орқали мурожаатларни ўрганиб, жавоб беришни 3 кунгача қисқартиришга эришди. Бундан ташқари, янги банк менежменти бизнес-жараёнлардаги ҳар қандай четга чиқишларни тезкор назорат қилиш ҳамда асосланган ва ўз вақтида қўлланиладиган бошқарув ечимларини қабул қилиш имконига эга.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example