«Бўлимнинг янги формати» – вақтни тежаш, сифат ва хизмат кўрсатиш қулайлиги!

2018 йил 18 декабр куни «Ўзмиллийбанк»нинг Олмазор филиалида «Бўлимнинг янги формати» деб номланган дастлабки лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3620-сонли Фармонига асосан, мижозлар эҳтиёжларини қондириш учун хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзмиллийбанк чакана бизнесининг жараёнларини мувофиқлаштиришга қаратилган.

«Бўлимнинг янги формати» мижозларга қулай хизмат кўрсатиш ва кўпгина масалаларни бир дарчадан ҳал қилиш каби қулайликларни яратади.

«Бўлимнинг янги формати» – вақтни тежаш, сифат ва хизмат кўрсатиш қулайлиги!

Фото: Ўзмиллийбанк

Лойиҳани амалга ошириш доирасида банк чакана бўлинмаси (чакана операциялар бўлими, пластик карталар чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўлими) ходимлари Фронт Офис ва Мидл Офис кабиларга бўлинган.


Фронт-офис – мижозларга ягона дарча тартиби хизмат кўрсатувчи универсал иш бошқарувчилар бўлиб, улар жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш, банк маҳсулотлари савдоси ва хизмати, валюта конвертацияси, SWIFT тизими бўйича банк пул ўтказмалари, тезкор пул ўтказмалари, ҳисоб-касса хизмат кўрсатилиши, сўм ва халқаро пластик карталарини очиш ва хизмат кўрсатиш, тўловни амалга ошириш ва сўм карталари орқали пул ўтказиш ёки нақд пул тўлов ва бошқа хизматларни амалга оширадилар.

Мидл-офис ойлик маош лойиҳалари хизматини амалга оширади (эмиссия ва ташкилот ходимлари пластик карталари, корпоратив карталар бўйича хизмат кўрсатиш, ойлик маош, ёрдам пули, нафақа пулини тушириш), терминал бериш ва хизмат кўрсатиш, жисмоний шахслар учун сўм пластик карталари эмиссияси, пластик карталарга нақдсиз пул ўтказиш ва бошқалар.


«Электрон навбат» мижозларга хизмат кўрсатиш ишларини ташкиллаштиришда тартибни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Шунингдек, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида VIP-зона ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш зонаси яратилган бўлиб, бу ерда мижозлар мустақил равишда ёки бошқарувчи-маслаҳатчи ёрдамида планшетдан фойдаланган ҳолда коммунал тўловларни тўлаши, мобил банк тизимидан пул ўтказиб, банкоматлар орқали пул маблағларини нақд қилиб олишлари мумкин. Бундан ташқари, бизнинг «кредит скоринг» янги хизматимиз кредитни тезроқ олишда ёрдам беради.

«Бўлимнинг янги формати» – вақтни тежаш, сифат ва хизмат кўрсатиш қулайлиги!

Фото: Ўзмиллийбанк

Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама