ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9490.77 +23.5
1 EUR = 10455.03 -115.18
1 RUB = 148.82 -0.31
1 GBP = 12119.71 -125.26
1 JPY = 86.86 -0.66
1 AFN = 122.29 +0.96
1 AMD = 19.96 +0.05
1 AED = 2584.07 +6.33


Ипотека кредитларида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Яқинда пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан «Қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши дастурларида «Қишлоқ қурилиш банк»АТБ иштироки» мавзусидла матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда қайд этилишича, 2017-2018 йил дастурлари доирасида арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштириш мақсадида банк томонидан жами 1809,1 млрд.сўмдан ортиқ маблағ сарф этилиб, 41 мингдан ошиқ уй-жойлар қурилишига эришилди.

Ипотека кредитларида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Фото: Finance.uz


2018 йил дастуридан бошлаб намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган арзон уй-жойлардан олиш тартибига қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 февралдаги «Ариза берувчи – уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига биноан, Дастур доирасида барча намунавий лойиҳалар бўйича қурилиши мўлжалланган уй-жойлар арзон уй-жойлар тоифасига киритилиб, мазкур уйлардан олиш истагида бўлган фуқароларни танлаш юзасидан туман ҳокимликлари қошида махсус комиссиялар ташкил этилди.


Ўзгаришлардан яна бири 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда ипотека кредитлари 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йилликда 7% йиллик ставкаси билан, кейинги даврда эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида фоиз тўлаш шарти билан ажратиладиган бўлди.


Шунингдек, қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун дастлабки бадал миқдори ҳам ўзгариб, 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 2, 3 хонали бир қаватли ва икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) арзон уй-жойлар учун кредит олувчилар 10 % миқдоридаги бошланғич бадал тўловини, банк эса 90% миқдорида ипотека кредитини амалга оширади. 0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3, 4 ва 5 хонали арзон уй-жойлар учун эса дастлабки бадал 25 % миқдорида, банкнинг ипотека кредити 75% миқдорида бўлиши белгиланди.


Банк томонидан арзон уй-жойларнинг кредитланишида рўй берган муҳим ўзгаришлардан яна бири жорий йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар ипотека кредити уч йиллик имтиёзли давр билан ажратилган бўлса, келгуси йилнинг 1 январидан ушбу давр икки йил этиб белгиланди.

Ипотека кредитларида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Фото: Finance.uz

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example