Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан тизимда меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида мунтазам равишда спорт мусобақалари ўтказалиб, доимий равишда ғолиб ходимлар рағбатлантириб борилади.
Яқинда Ёшлар иттифоқининг Халқ банкидаги етакчилар кенгаши томонидан тизимда меҳнат қилаётган ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш мақсадида «Стол тенниси-2018» спорт мусобақаси ташкил этилди.
Мазкур мусобақасида Халқ банки Марказий аппарати, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти филиалларидан жами 50 нафар ходим иштирок этиб, ғолиблик учун куч синашди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, Халқ банки марказий аппарати Таҳлил ва маркетинг департаменти, бошқарма бошлиғи Ориф Нигматов 1-ўринни, банкнинг Тошкент шаҳар Учтепа филиали бош мутахассиси Баходир Каримов 2-ўринни ҳамда Халқ банки марказий аппарати ходими Бахром Каримов 3-ўринни қўлга киритди.
Мусобақа ғолиблари Ёшлар иттифоқининг Халқ банкидаги етакчилар кенгаши томонидан эсталик совғалар билан тақдирланди.