ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9537.55 +26.56
1 EUR = 10545.67 +69.31
1 RUB = 149.88 +2.09
1 GBP = 12527.57 +227.01
1 JPY = 87.83 +0.98
1 AFN = 122.43 +0.65
1 AMD = 20.02 +0.04
1 AED = 2596.81 +7.24


«Frontera Capital» Sanoat Qurilish Bank қимматли қоғозларини сотиб олади

Жорий йилнинг 15-18 декабрь кунлари Sanoat Qurilish Bank делегацияси Бирлашган Араб Амирликларида бўлди.

17 декабрь куни Абу Даби шаҳрида Sanoat Qurilish Bank ва «Frontera Capital» инвестиция компанияси ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келишув имзоланди.


Ҳужжат 50 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция ва кредит воситаларини жалб қилишни назарда тутади.


Бундан ташқари, келишувга кўра, «Frontera Capital» Sanoat Qurilish Bank томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олади. Бу инвестиция лойиҳаларини узоқ муддатли ресурслар билан молиялаштириш имкониятини янада оширади.

Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон кредит бозорини ривожлантириш бўйича истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.


Эслатиб ўтамиз, «Frontera Capital» инвестиция компанияси ҳисобланади. Компания ривожланаётган мамлакатлардаги кредитлар ва облигациялар бўйича иккиламчи бозорларни қўллаб-қувватлаб келади.


Банк Ахборот хизмати.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example