ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9510.99 +16.31
1 EUR = 10476.36 +11.32
1 RUB = 147.79 -0.95
1 GBP = 12300.56 +118.89
1 JPY = 86.85 -0.55
1 AFN = 121.78 -0.26
1 AMD = 19.98 -0.01
1 AED = 2589.57 +4.44


Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумот эълон қилинди

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Марказий банкнинг асосий вазифаларидан бири сифатида республика олтин-валюта захираларини сақлаш ва бошқариш белгиланган.

Олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Олтин-валюта захираларини самарали бошқариш мақсадида Марказий банк томонидан захираларнинг ялпи ва соф қийматлари ҳисоби юритилади.

Соф олтин-валюта захиралари тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бундан мустасно) Марказий банкда очилган ҳисобварақларидаги валюта маблағларини, яъни Марказий банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбуриятларини ҳисобга олмайди.

Ўзбекистон Республикасининг олтин-валюта захиралари

млн. АҚШ долларида

Кўрсаткичлар 01.01.2018 01.04.2018 01.07.2018 01.10.2018 01.11.2018 01.12.2018
I. Ялпи олтин-валюта захиралари 28 076,9 28 494,0 27 660,5 26 407,3 26 494,1 25 983,0
1. Хорижий валютадаги активлар 14 042,8 14 517,2 13 818,3 12 454,4 11 846,1 11 016,0
2. Монетар олтин 14 034,1 13 976,8 13 842,2 13 953,0 14 648,0 14 966,9
II. Соф олтин-валюта захиралари 26 567,5 27 086,7 26 648,9 25 494,5 25 716,4 25 291,7

Изоҳ: Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида олтин-валюта захираларининг камайиши қисман олтин нархининг 1296,50 дан 1220,45 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 823,2 млн.долл.).

Бу ҳақда Марказий банк сайти хабар бермоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example