ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


Халқаро Fitch Ratings компанияси Ўзбекистоннинг биринчи суверен рейтингини эълон қилди

Ўзбекистон Республикасининг биринчи суверен рейтинги халқаро Fitch Ratings компанияси томонидан эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистоннинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли дефолт рейтинги «BB-» ва қисқа муддатли дефолт рейтинги – «B» (барқарор) деб баҳоланди. Мамлакат макроиқтисодий барқарорлик ва ўсишни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар дастурини амалга оширишни бошлаган, дейилади хабарда.

Ўзбекистон республикаси Марказий банки ахборот хизмати маъълумотида қайд этилишича, йил охиригача Standard & Poors агентлигининг ҳам рейтинг баҳоси кутилмоқда.


Жорий йил февраль ойида Ўзбекистон ҳукумати етакчи учта агентлик — «Moodyʼs», «Standard & Poors» ва «Fitch Rating»нинг иккитасидан кредит рейтинги олгандан сўнг халқаро фонд бозорига илк бор евробондларни жойлаштириши мумкинлиги ҳақида маълум қилинганди.


Рейтингларни олгандан сўнг Ўзбекистон банклари ҳам хориждан янада паст ставкаларда маблағлар жалб этиш имконига эга бўлади. Шунингдек, корхоналарнинг банк хизматларидан фойдаланиш имкониятлари ортади. Маҳаллий ва халқаро компаниялар учун фонд бозорларида янги истиқболлар очилади. Бу эса ўз навбатида халқаро капитал бозорига чиқишни енгиллаштиради, дея ёзади ЎзА сайти.

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама