ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9448.53 -6.71
1 EUR = 10553.06 +114.48
1 RUB = 147.70 +0.45
1 GBP = 12255.69 +297.65
1 JPY = 87.15 -0.08
1 AFN = 121.59 +0.45
1 AMD = 19.91 +0.03
1 AED = 2572.57 -1.83


Халқаро Standard & Poorʼs компанияси ҳам ўз баҳосини эълон қилди

Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтинги халқаро Standard & Poors компанияси томонидан эълон қилинди. Марказий Банкнинг ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, Ўзбекистоннинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли дефолт рейтинги «BB-» ва қисқа муддатли дефолт рейтинги – «B» яъни барқарор деб баҳоланди.

Standard & Poorʼs фикрича Ўзбекистонда ЯИМнинг ўсиши 2021 йилгача йиллик 5 фоиз даражасида бўлади. Компания хабарига қараганда Ўзбекистон тез орада халқаро кредит бозорларига чиқади ва 2021 йилга қадар 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги қимматли қоғозларни халқаро бозорларга жойлаштиради.


Эслатиб ўтамиз, сал аввалроқ Ўзбекистон Республикасининг биринчи суверен рейтинги халқаро Fitch Ratings компанияси томонидан эълон қилинган эди. Ушбу ташкилот ҳам Ўзбекистоннинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли дефолт рейтингини «BB-» ва қисқа муддатли дефолт рейтинги – «B» (барқарор) деб баҳолади.


Бу ҳақда ЎзА сайти маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example