ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Халқ банки халқаро алоқаларни мустаҳкамланмоқда

Акциядорлик тижорат Халқ банки хорижнинг етакчи молия муассасалари билан кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.

Яқинда ана шундай учрашув АТ Халқ банки ва Италиянинг «SACE» экспорт кредит агентлиги ўртасида бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон-Италия ўртасидаги савдо битимларини яхшилаш, яъни Италияда ишлаб чиқарилган товарларни сотиб учун республикамиз тадбиркорларига молиявий кўмак сифатида банк томонидан жалб этилаётган кредит ресурсларини суғурталашга келишиб олинди.


Маълумки, акциядорлик тижорат Халқ банки хорижнинг етакчи банкларининг кредит линиялари ёрдамида юртимизда чорвачилик соҳасидаги қатор лойиҳаларни молиялаштириб келмоқда.


Яқинда яна бир йирик хорижий инвестицияни жалб этиш юзасидан акциядорлик тижорат Халқ банки ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон Республикасига 2019 йилда чорвачилик соҳасини ривожлантириш мақсадида ажратилиши режалаштирилган хорижий кредит линиясидан Халқ банки фойдаланиш учун ҳужжатлар алмашинувига келишиб олинди.

Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example