ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


«Standard & Poor's» халқаро рейтинг агентлиги «Ўзмиллийбанк»нинг рейтингини BB- / Bга кўтарди

2018 йилнинг 24 декабрида «Standard & Poor's» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг узоқ муддатли рейтингини «B+» дан «BB-» даражасига кўтарди ва қисқа муддатли рейтингини «B╗ даражада тасдиқлади. Банкнинг рейтинг истиқболи «Барқарор».

Ушбу рейтинглар диверсификацияланган бизнес моделини ва давлат ривожланиш лойиҳаларини, шунингдек, бошқа нодавлат бозор сегментлари амалга оширишда «Ўзмиллийбанк»нинг етакчи ролини акс эттиради. Иқтисодий жараён мобайнида «Ўзмиллийбанк» барқарор кўрсаткичларни намойиш этди ва бошқа маҳаллий тижорат банклари билан таққослаганда ресурслар базасини диверсификация қилиш ва «етарли» ликвидлик кўрсаткичларига эга.


Кредит рейтинги мустақил ҳалқаро рейтинг агентликлари томонидан банкнинг ишончлилик ва молиявий ҳолатини аниқлаш мақсадида тақдим этилади. «Moody's», «Standard & Poor's» ва «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентликлари дунёнинг етакчи халқаро рейтинг агентликлари ҳисобланади.


Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example