ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9510.99 +16.31
1 EUR = 10476.36 +11.32
1 RUB = 147.79 -0.95
1 GBP = 12300.56 +118.89
1 JPY = 86.85 -0.55
1 AFN = 121.78 -0.26
1 AMD = 19.98 -0.01
1 AED = 2589.57 +4.44


Фаол инвестицион сиёсат – иқтисодий тараққиёт гарови

Давлатимиз раҳбари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб амалга ошираётган ташрифлари давомида ҳар бир ҳудудга инвестициялар киритиш, халқаро кредит линияларни жалб этиш, муҳими, фаол инвестицион сиёсат юритиш ниҳоятда зарурлигини таъкидлаб келмоқда.

26 декабрь куни пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида «Агробанк» АТБ томонидан ўтказилган «Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда хорижий кредит линияларни жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусидаги брифингда ҳам айни шу масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Фаол инвестицион сиёсат – иқтисодий тараққиёт гарови

Фото: Finance.uz

Фаол инвестицион сиёсат – иқтисодий тараққиёт гарови

Фото: Finance.uz

«Агробанк» Бошқарув раиси биринчи ўринбосари в.в.б. Абдураҳмон Шеровнинг таъкидлашича, айни кунда банк томонидан кичик бизнес субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, хорижий молия институтлари маблағларини жалб қилиш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлик субъектларининг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш учун банк жами 2,3 триллион сўм миқдорида инвестиция кредитларини ажратиб, уларни саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий таъминот ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, қурилиш, транспорт-коммуникация ва бошқа тармоқларни қўллаб-қувватлашга йўналтирди.


Бугунги кунда банк томонидан 12 дан ортиқ хорижий банклар ва 10 дан зиёд халқаро молия институтлари билан кредит линияларини жалб қилиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Хусусан, ўтган даврда халқаро молия институтлари ва хорижий банклардан 225 млн. доллардан ортиқ кредит линиялари жалб қилинди. Биргина Туркиянинг «Зираат банки»дан олинган 100 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағи эвазига иқтисодиёт тармоқларининг 60 дан ортиқ инвестициявий лойиҳалари молиялаштирилди.


Мазкур ишлар келгуси йилда ҳам самарали давом эттириш ва банкнинг инвестицион фаоллигини янада ошириш мақсадида Германиянинг «Ландесбанк Баден-Вюртемберг», «Коммерцбанк», Хитойнинг «Эксимбанки» ва бошқа молия институларидан жами 145 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линияларини жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example