ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9061.00 +179
1 EUR = 10092.14 +163.84
1 RUB = 138.47 +2.09
1 GBP = 10926.66 +151.91
1 JPY = 85.57 +1.82
1 AFN = 115.77 +2.49
1 AMD = 19.09 +0.4
1 AED = 2467.06 +48.74


Муомала даври 6 ойлик бўлган давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш бўйича аукцион натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 26 декабр куни Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда Ўзбекистон Республика валюта биржасида муомала даври 6 ой бўлган (дисконтли) 1 млн. сўм номинал қийматга эга умумий ҳажми 200 млрд. сўмлик 200 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион ўтказилди.

 


Аукционда 10 та дилер иштирок этиб, улар томонидан 223 млрд.сўм ҳажмида 239 270 дона рақобатли буюртмалар таклиф этилди. Аукцион давомида 184,1 млрд.сўм миқдоридаги 197 100 дона қимматли қоғозлар жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 98,5 фоизи).


Қимматли қоғозларни сўндириш куни (2019 йил 26 июн) аукционда жойлаштирилган давлат қимматли қоғозларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 197,1 млрд. сўмни ташкил этади. Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 14,1 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлик даражаси – 13,7 фоизни ва чегара нархи бўйича максимал даромадлилик даражаси – 15,1 фоизни ташкил этди.

Бу ҳақда Молия вазирлиги сайтида маълум қилинган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example