«Трастбанк» халқаро стандарт талабларига мувофиқ деб топилди

2018 йил якунида Сертификатлаштириш уюшмасининг »Russian Register» (Россия) халқаро сертификатлаш органи аудиторлари гуруҳи «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкини Сифат Менежменти Бошқарув Тизими (RVI, IAF) талабларига жавоб берадиган ISO 9001: 2015 сертификатига мос деб топди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумки, мазкур стандарт ISO стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот томонидан ишлаб чиқилган ва бугунги кунда дунёда энг машҳур ҳисобланади.

«Трастбанк» халқаро стандарт талабларига мувофиқ деб топилди

Фото: Трастбанк

Банк томонидан мазкур стандартни жорий этиш Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги 3270-сонли «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди. Бунинг учун бошқарув консалтинг соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган «SMS SYSTEMS» масъулияти чекланган жамияти консультантлари билан ҳамкорликда банк вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, гуруҳ томонидан Сифат Менежменти тизимини яратиш бўйича лойиҳа ишга туширилди.


– Жорий йилда банкимиз ташкил этилганига 25 йил тўлган бўлса, ўтган давр мобайнида банкимиз молиявий хизматлар бозорида мустаҳкам ўринни эгаллаб, ўзига хос бўлган иш услубини яратишга, маркетинг сиёсатини муваффақиятли амалга оширишга эришди. Жумладан, мазкур Сифат Менежменти тизими ҳам мижозларимиз учун кўплаб қулайликлар яратади. Унинг афзалликлари шундаки, белгиланган банк таваккалчилигини баҳолаш мезонлари такомиллашади, кредитлаш кўлами кенгаяди, банк хизмат турларини кенгайтириш ва иш услубини тубдан яхшиланади, мижозларнинг банкка нисбатан ишончли ҳамкор сифатида қарашларини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўрилади, – дейди «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари Фурқат Самарходжаев. – Хусусан, бу жараёнда мижозлар кўрсатиладиган банк хизматларининг юксак талабларига эга бўлганлигини ҳис этадилар ҳамда банк хизматларини такомиллаштиришга таъсир кўрсатувчи аниқ механизмлар яратилади. Шунингдек, мижозларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олинишини кафолатлаш ва банк узоқ муддатли ривожланиш дастури билан ишончли шерик сифатида хизмат кўрсатишнинг энг юқори стандартларини таъминлаши лозим. Бундай кафолатларнинг самарали ва универсал эътироф этилган воситаларидан бири эса банкнинг Сифат Менежменти тизими ISO 9001:2015 стандарти талабларига мувофиқлигини сертификатлашдир. Мазкур йўналишда ишлаб чиқилган Бошқарув тамойиллари эса рақобатбардош банк яратишда халқаро ҳамжамиятнинг энг яхши тажрибасини ўз ичига олиш билан бирга муваффақиятли бизнеснинг барча элементларини ва дунёдаги энг яхши бошқарув амалиётларини ўз ичига олади.


«Трастбанк» хусусий акциядорлик банкида мазкур Бошқарув тизимини яратиш банк хизматларининг барча турлари учун амалга оширилди. Бугунги кунда бу тизим Бош офис, Амалиёт бошқармаси, банкнинг «Дархон» ва Самарқанд филиаллари фаолиятида жорий этилган. Кейинчалик эса эса Сифат Менежменти тизимини банкнинг барча ҳудудий филиалларида босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама