ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8535.74 +17.06
1 EUR = 9566.00 -86.52
1 RUB = 132.57 +1.24
1 GBP = 10746.50 -101.19
1 JPY = 78.63 -0.12
1 AFN = 107.94 +0.38
1 AMD = 17.88 +0.08
1 AED = 2324.04 +4.58


Янги йилда янги имкониятлар

Янги йилнинг илк кунларида Трастбанкнинг «Наманган» филиали қошида «Уйчи» ва «Тошбулоқ» мини-банклари ўз фаолиятини бошлади. Бу эса ўша ҳудуддагилар учун янги йилга муносиб совға бўлди. Эндиликда мазкур мини-банклар жисмоний ва юридик шахслар учун барча турдаги банк хизматларини тақдим этадилар. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қолаверса, «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки яқинда пойтахтимиздаги «Дархон» филиалида эшитиш қобилияти заиф ва сўзлашувдан маҳрум бўлган инсонлар учун «Сурдо-онлайн» тизимида хизмат кўрсатувчи Call-марказини ишга туширган эди.

https://finance.uz/images/photos/2019/january/07-01-2019/trastbank-4.jpg

Фото: Трастбанк

Мазкур хизмат Президентимизнинг 2018 йил 11 июндаги «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида йўлга қўйилди.


– «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки томонидан эшитиш қобилияти заиф ва сўзлашишдан маҳрум инсонларда айнан банкларга мурожаат қилиш ва банк хизматларидан бевосита фойдаланиш борасида қийинчиликлар юзага келаётган ҳолатлар ўрганиб чиқилди ва шу асосда «Дархон» филиалида «Сурдо-онлайн» хизматига асос солинди, – дейди банкнинг «Дархон» филиали бошқарувчиси ўринбосари Фаррух Эрматов. – Бу ерга ташриф буюрган ҳар бир ногиронлиги бўлган шахсни филиал администратори кутиб олади ва дарҳол планшет орқали имо-ишора тилини узатувчи онлайн видео чат орқали хизмат таржимонлари билан боғланади. Ушбу нуқтада махсус мутахассис бевосита мижоз ва банк ходими ўртасида воситачилик вазифасини бажаради. Шу билан бирга банк администратори мижоз билан биргаликда юриб, уларга бевосита банк хизматларидан фойдаланишга кўмаклашади.


Келгусида мазкур хизмат турини банкнинг барча филиалларига татбиқ этиш мўлжалланмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example