Тижорат банклари томонидан 2018 йил 1 декабрь ҳолатига ажратилган инвестицион кредитлар тўғрисида

Иқтисодиётимизни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, унинг рақобатдошлигини кескин ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, инновацион ва энергияни тежайдиган технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, жаҳон бозорида талаб мавжуд бўлган янги турдаги товарлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва шу орқали мамлакатимизнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашда банк тизими томонидан олиб борилаётган инвестицион сиёсат ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, замонавий технология асосида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадларига тижорат банклари томонидан 2018 йилнинг 1 декабрь ҳолатига 35,1 трлн. сўм ёки 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробарга кўп инвестицион кредитлар ажратилди.

Тижорат банклари томонидан 2018 йил 1 декабрь ҳолатига (йил бошидан) ажратилган инвестицион кредитлар тўғрисида маълумот

Бунда банкларнинг инвестициявий фаолияти устувор равишда тармоқларни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш ва ҳудудларни ривожлантириш Дастурларига киритилган лойиҳаларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштиришни таъминлашга қаратилмоқда.

Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама